Вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан ҳуқуқ хизматчилари орасидан “Ойнинг энг яхши ходими”ни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган эди. Шунга кўра, эндиликда жамоаси орасидан мунтазам равишда ойнинг энг яхши ходими аниқланиб, рағбатлантириб борилади.
Ушбу танлов ходимларга юклатилган вазифаларни бажаришдаги масъулиятини янада ошириш ҳамда г ҳалол меҳнати учун рағбатлантириш мақсадида ўтказилмоқда. Бу, ўз навбатида, уларнинг меҳнат ва ижро интизоми мустаҳкамланишига йўналтирилган.
Низомга асосан тасдиқланган Комиссия томонидан 2018 йилнинг октябрь ойи учун “ энг яхши ходим” сифатида бошқарманинг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Жалолиддинов Камолиддин Шаробиддин ўғли эълон қилинди.