Андижон вилояти алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, соҳада мавжуд муаммоларни тезкор бартараф этиш мақсадида, алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг ва Андижон вилоятидаги алоқа корхоналари раҳбарларининг иштирокида 2017 йил 16 август куни Шахрихон туманида сайёр қабул ўтказилиши режалаштирилган.
Шу муносабат билан, сизда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари хизматларидан фойдаланишда муаммолар ва ўзингизни қизиқтирган бошқа саволлар бўлса, 2017 йил 16 август куни соат 10-00 дан 12-00 гача қуйидаги манзилда бўлиб ўтадиган сайёр қабулга ташриф буюришингизни сўраймиз:
Манзил: Андижон вилояти, Шаҳрихон тумани, Р.Ёдгоров кўчасида жойлашган туман маданият бўлими биноси.
Маълумот учун телефонлар: 228-43-00, 228-01-11.