Халқ депутатлари Балиқчи туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирокидаги сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Туман ҳокими Ўткирбек Ўктамжонович Бектемиров соғлиги туфайли ишдан озод қилинган. Унинг ўрнига шу вақтга қадар вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари-қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келган Жасурбек Одилович Абдурайимов туман ҳокими этиб тайинланди.
Жасурбек Абдурайимов 1979 йил Андижон вилояти Балиқчи туманида таваллуд топган. 2000 йили Андижон қишлоқ хўжалик институтини тамомлаган, маълумоти бўйича мутахассислиги - агроном.
У 2001 йилдан буён Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимида фаолият юритиб келган, 2017 йилда Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.