Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги "Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" ги фармонига асосан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди.
Ушбу қарорга мувофиқ Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида фаолият олиб борган Юнусова Манзурахон Пазлиддиновна эндиликда Андижон вилоят ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оила масалалари бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Бошқарма бошлиғининг Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари этиб
Низамова Мавлюдахон Шералиевна,
Бошқарма бошлиғининг Хавфсиз, маҳалла фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича ўринбосари этиб – Нишанов Махамаджон Садиқжанович,
Бошқарма бошлиғининг Кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосари этиб – Уктамжон Ахунов тайинландилар.
Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram