Бош саҳифа / Янгиликлар / Андижон вилоятида пиёз ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости экинларини экиш ишлари олиб борилмоқда.
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Андижон вилоятида пиёз ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости экинларини экиш ишлари олиб борилмоқда.



Андижон вилоятда 2024 йил ҳосили учун барча тоифаларда 39 минг  780 гектар шундан 33 минг 397 гектар ноябрь-декабрь ойларга тўқсонбости экинлар, 6 минг 383 гектар август-сентябрь ойларида пиёз ва саримсоқпиёз экинларини экилиши режалаштирилган. Ҳозирда 6 минг 384 гектар майдонларда экиш ишлари амалга оширилди. Шундан 2 минг 940 гектар майдонга пиёз, 3 минг 444 гектар майдонга сарнимсоқпиёз экилган.

Йўналишлар кесмида тахлил қилинганда;

Фермер хўжаликларининг 4 минг 850 гектар майдонларга шундан 2 минг 511 гектар майдонларга тўқсонбости экинлар 2 минг 339 гектар майдонларга пиёз ва саримсоқпиёз экинларини экилиши режалаштирилган булиб, бугунга кадар 2 минг 340 гектар майдонларда ишлар якунланди.  Яьни 1 минг 130 гектар очиқ майдонлар (415 гектар майдонга пиёз, 715 гектар саримсоқпиёз), 1 минг 210 гектар боғ қатор оралари (342 гектар пиёз,  868 гектар майдонларга саримсоқапиёз) хисобига тўғри келади.



Деҳқон хўжаликларининг 14 минг 470 гектар майдонларга шундан  14 минг 69 гектар тўқсонбости экинлар 401 гектар пиёз ва саримсоқпиёз экинларини экилиши кузда тутилганди вам 100% га бажарилди. 93 гектарга пиёз, 309 гектарга саримсоқапиёз.

Шунингдек, 20 минг 460 гектарлик аҳоли томорқаларининг 16 минг 817 гектарига тўқсонбости экинлари, 3 минг 643 гектариша эса пиёз ва саримсоқпиёз экинларини экилиши керак эди. 3 минг 643 гектар майдонларда экиш ишлари амалга оширилди. Шундан 2 минг 90 гектар майдонга пиёз, 1 минг 553 гектар саримсоқпиёз экинлар экилди.

Ушбу экилган майдонлардан жаси хисобда 780 минг 350 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йигиштириб олинади.  Яьни 318 минг 294 тонна пиёз, 34 минг 275 тонна саримсоқпиёз, 110 минг 257 тонна сабзи, 37 минг 290 тонна   ош лавлаги, 239 минг 548 тонна кўкатлар, 25 минг 181 тонна редиска хамда  15 минг 505 тонна карам маҳсулотлари улугиша тўғри келади.



Эьтиборлиси, махсулотларнинг 106 минг 630 тоннаси экспортга, 77 минг 778 тонна қайта ишлашга, 93 минг 642 тонна захирага ҳамда 502 минг 300 тонна ички бозор ва ички истеъмол учун ишлатилади.

Аҳоли фаровонлигини ошириш, даромад олишнинг янги манбаларини ишга солиш, мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланишда, хамда аҳоли томорқаларига қаратилган эътибор, деҳқончилик ер майдонларидан самарали фойдаланиш борасидаги кўрсатмалар, чиқаётган қарор ва фармонлардаги топшириқлар ижроси натижасида янада ортиб боряпти. Деҳқончилик маданияти янада ривожланмоқда.

Фермер, деҳқон хўжаликлари ҳамда аҳоли томорқаларида ер майдонларидан самарали фойдаланишда “Андижон мактаби” тизими яратилган.

Ҳар бир деҳқон хўжалигида ҳар бир қарич ердан самарали фойдаланиш, экинларни етиштиришда тежамкорликка амал қилиш, пировард натижада маҳсулот етиштириш ҳажмини ошириб, даромадни кўпайтириш, бозор нархлари барқарорлигини таъминлаш асосий мақсад қилиб олинган.

Қувонарли томони бободеҳқонларимиз томонидан ўз ер майдонларида етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қўшни давлатларга экспорт қилинмоқда.

Бунга биргина мисол Булоқбоши тумани Тошкечик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Асронова Дилфузахонга 10 сотих ер майдони ажратиб берилган бўлиб, деҳқончилик ортидан 1 йилда ўртача 25 млн сўм даромад топмоқда.

Жорий йилда 10 сотих ер майдонига картошка экиб 3 тоннага яқин хосил олиб 15 млн сўм, иккинчи хосилга эса маккажўхори экиб 10 млн сўм жами бўлиб 25 млн сўм даромад олишга эришди.

Олинган даромадлар хисобидан ўтган йили ўз хонадонини таъмирлашга модди-техника майиший техникалар сотиб олди. Туманда бу каби мисоллар жуда кўплаб топишимиз мукин.

Булоқбоши туманининг Учтепа, Зарғалдоқ маҳаллалари асосан, пиёз ва саримсоқпиёз экинларини етиштиришга ихтисослаштирилган.

Туманда 2024 йил ҳосили учун барча тоифа хўжаликларида 1 минг 725 гектар майдонларда шундан 920 гектар август-сентябр ойларида пиёз ва саримсоқпиёз ҳамда 805 гектар ноябр-декабрь ойларида тўқсонбости усулида сабзавот экинларини экилиши режалаштирилган.

Жорий йилда фермер хўжаликларининг 530 гектар майдонларига шундан 460 гектар майдонда август-сентябр ойларида пиёз ва саримсоқпиёзи экинлари экилган. Қолган 70 гектар майдонда эса ноябрь-декабрь ойларида тўқсонбости усулида сабзавотлар экилади.

Шунингдек, деҳқон хўжаликларида 235 гектар шундан 225 гектар август-сентябр ойларида пиёз ва саримсоқпиёзи экинлари экилган. 10 гектар майдонларга ноябрь-декабрь ойларида тўқсонбости усулида сабзавотлар экинлари экилади.

Аҳоли томорқа ер майдонларида 960 гектар шундан 235 гектар майдонларга пиёз ва саримсоқпиёзи экилган. 726 гектар майдонларга ноябрь-декабрь ойларида тўқсонбости усулида сабзавотлар экилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 октябрдаги Саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилишни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ 4863-сонли қарори ижросини таъминлаш масқадида, Булоқбоши туманида “Булоқбоши Саримсоқпиёзчилар уюшмаси” МЧЖ ташкил этилган.

“Булоқбоши Саримсоқпиёзчилар уюшмаси” МЧЖ томонидан 2023 йил хосили учун 20 гектар майдонларда саримсоқпиёз экилиб етиштирилди. Ҳозирда мазкур жамият қошидаги 1 минг 500 тонналик музлатгичли омборхона бўлиб ушбу омборхонада 200 тонна махсулот сақланмоқда.

Мазкур уюшма томонидан аҳоли томорқаларида ва фермер хўжаликларининг дала майдонларига саримсоқпиёз уруғи етказиб берилиб ҳозирда маҳсулотни йиғиб-териб олиш жараёни олиб борилмоқда.

Маълумки, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ўтган 2020-2021 йилларда “Булоқбоши Саримсоқ-пиёзчилар уюшмаси” МЧЖ га 2 млрд 500 млн сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратиб берилган эди. 

Ушбу ажратиб берилган маблағлардан самарали фойдаланиш мақсадида Россия Федерацияси билан саримсоқпиёз етказиб бериш бўйича шартнома тузилиб, шартнома асосида 2021 йилда 1 минг 200 тонна 1,8 млн доллорлик, 2022 йилда 1 минг  700 тонна 2,5 млн доллорлик маҳсулотлари етказиб берилди.

Жорий йилда эса 1 минг 500 тонна 2 млн доллорлик Россия Федерацияси билан шартнома тузилиб ҳозирда шартнома асосида маҳсулот босқичма-босқични етказиб берилмоқда.

Шунингдек жорий йилда туманда жами 900 гектар шундан 500 гектар фермер хўжаликларида, 400 гектар аҳоли томорқаларида саримсоқпиёз экиб ҳар бир гектаридан 14 тоннадан жами 12 минг тонна хосил олиниши кутилмокда.

Ушбу олинган хосилнинг 7 минг тоннаси экспортга, 5 минг тоннаси эса ички бозор ҳамда музлаткич омборхоналарига қишги захира учун сакланмоқда.

Куни кеча Булоқбоши туманида кузги тўқсонбости экинларини экиш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича ўтказилган вилоят семинардан семинар иштирокчиларга аҳолини эртанги сабзавот маҳсулотларига бўлган талабини қондириш мақсадида ҳосилдан бўшаган майдонларга совуққа чидамли экинлардан пиёз, саримсоқпиёз, ноябрь-декабрь ойларида эса тўқсонбости экинларидан сабзи, ош лавлаги, кўкатлар, редиска ва карам кабиларни экиш муҳим аҳамиятга эга эканлигини тушунтирилди.

Шунингдек, юқоридаги мақсадларга эришиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун ҳозирдан ҳаракат қилиш, тўқсонбости экинларини ўз вақтида экиб, агротехник тадбирларни амалга ошириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Вилоятда “Август сентябрь ойларида пиёз ва саримсоқпиёз хамда тўқсонбости экинларини экиш бўйича” семинар йиғилишлари ўтказиш бўйича ишчи гуруҳи ва туманларда семинарлар ўтказиш графиклари тасдиқланди.

Ушбу тасдиқланган график асосида вилоят ҳокилиги билан биргаликда жойларда семинарлар ўтказилмоқда ҳамда кузги тўқсонбости экинларини экиш ишларини жадаллартириш бўйича, агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш бўйича ҳамда етиштириладиган маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, Булоқбоши туманида ўтказилган семинарда янги тажриба тариқасида “Маллабой” навли пиёз уруғларини экиш муддатлари, хосилдорлиги, агротехник тадбирлари бўйича хам тушунтиришлар берилди.

Ўтказилган семинарларда туман ҳокимлари, сектор рахбарлари ва соҳага тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

 Вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари

ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

Ф.Набижонов



Киритилган вақти: 12/10/2023 18:53 Кўрилганлиги: 6597
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 206
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг