2017 йил 22 февраль куни Андижон вилоят ҳокими Абдурахмонов Шухратбек Қўшақбаевичнинг қарорига кўра, Мамиров Абдурашид Райимжонович Бўз тумани ҳокими лавозимига тайинланган.
Бўз тумани ҳокими сифатида шу кунгача Адилбоев Дониёрбек Набижонович фаолият кўрсатиб келаётган эди. Мамиров Абдурашид Райимжонович бу лавозимга тайинланишдан олдин Андижон вилояти ҳокимлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.