2017 йил 22 февраль куни Андижон вилояти ҳокими Абдурахмонов Шухратбек Қўшақбаевичнинг қарори билан Улуғнор тумани ҳокими ўзгартирилди.
Ҳоким қарорига кўра, Юсупов Асилбек Акрамович Улуғнор, тумани ҳокими лавозимига тайинланган.
Юсупов бу лавозимга Сулаймонов Абдуғофир Мадаминовичнинг ўрнига келган. Лавозимга тайинланишдан олдин Асилбек Акрамович Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департамент директори лавозимида ишлаган.