Наврўз умумхалқ байрами арафасида бозорларда арзонлаштирилган ярмарка савдоларини ташкил этиш анъанага айланган. Аҳоли дастурхонини ноз-неъматлар билан бойитиш, байрамона кайфият улашиш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилувчи ярмаркалар Наврўз ғояларига ҳам уйғунлик касб этади.
Республика ҳукумати топшириғига асосан пойтахт аҳолисини Андижон замини неъматларидан баҳраманд этиш мақсадида вилоятимизда етиштирилган мева-сабзавотлар, озиқ-овқат маҳсулотлари карвони Тошкентга йўл олди. Эртадан бошлаб улар Бош кентимиз аҳлига тортиқ қилинади.