Бош саҳифа / Янгиликлар / Андижонда 25.000 АКШ доллари миқдоридаги пулни талаб қилган товламачи ушланди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Андижонда 25.000 АКШ доллари миқдоридаги пулни талаб қилган товламачи ушланди

2018 йил май ойида фуқаро З.Н  А.О исмли аёл билан танишиб, у билан ишқий муносабатда бўлиб келган. «Ўткинчи муҳаббат”дан А.О устамонлик билан фойдаланмоқчи бўлди ва З.Н га кўнғирок килиб, ўрталаридаги ишкий муносабатни видеотасмага ёзиб олганлигини, агарда 25.000 АКШ доллари миқдоридаги пулларни бермаса ушбу видеотасмани интернет тармоғига жойлаб юбориши билан қўрқитади.

З.Н.нинг аризага асосан вилоят ИИБ жиноят қидирув бошқармаси, коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида А.О исмли аёл фуқаро З.Н ни бошқа безовта қилмаслик эвазига, кимёвий ишлов берилган 10.000 АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Хозирда ушбу холат юзасидан Андижон шахар ИИБ хузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖҚнинг 165-моддаси 1-кисми билан жиноят иши қўзғатилиб,тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.



Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати


Охирги ўзгариш: 21/07/2018 15:59 Кўрилганлиги: 3419
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг