Бош саҳифа / Янгиликлар / Андижонда байрам паради ўтказилди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Андижонда байрам паради ўтказилди

Андижонда 9 май Хотира ва Қадрлаш куни олдидан ҳарбий парад бўлиб ўтди. Вилоят ҳокимлиги, Мудофаага кўмаклашувчи ”Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши, мудофаа ишлар бошқармаси ҳамда ҳарбий қисмлар томонидан ташкил этилган тадбир Асака туманидан бошланди.


«Она Ватан чорлайди!», «Тинчлик учун!», «Ғалаба учун!», «Ватанимиз учун!», «Хотира мангу», «Ватан улуғ, бурч муқаддас!», «Тинчлик деган бебаҳо неъматнинг қадрига етайлик!», «Тинчлигингга жоним фидо, муқаддас Ватан!», «Ватан ҳисси, Ватан туйғуси барча нарсадан қадрлироқ», «Ватанга хизмат-олий саодат» шиорлари қадалган ҳарбий ва жанговор техникалар Андижон шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги майдонга келди. Уруш даври ҳарбий кийимида бўлган аскарлар, йигит ва қизлар куй ва қўшиқларга рақсга тушдилар. Уларга атрофдагилар жўр бўлди. Ҳарбий оркестр томонидан ижро этилган ғалаба, тинчлик мадҳ қилинган куйлар тадбирга кўтаринки кайфият бахш этди.




Иштирокчиларни Хотира хиёбони олдида вилоят ҳокими бошчилигидаги вакиллар кутиб олдилар. Ҳарбий оркестрга Андижон санъат коллежининг талабаларидан иборат чоғучилар қўшилиб, давра янада файзли тус олди. Завқ-шавқ билан ўйнаётган ёшларга фахрийлар ҳам ғайрат-шижоатдан қолмаганини кўрсатиб қўйдилар.

Навбатдаги манзил Регистон майдони бўлди. Бу ерда парад иштирокчиларини кўплаб ёшлар, нуронийлар ва жамоатчилик вакиллари кутиб олдилар. Фаввора олдидаги ўйин-кулгулар, ҳарбийча рақслар барчани ўзига мафтун этди.

Шаҳар кўчаларида айланган ҳарбий техникалар карвони юзлаб андижонликлар ва Андижон меҳмонлари кутиб турган Боғи Бобур боғининг арки рўпарасида тўхтади.

-Тошкент формацевтика институтини 1975 йилда тугатганман,-дейди тадбир иштирокчиси Тамара Ўрмонова.-Асли Қозоғистон Республикасининг Сайрамидан-Аҳмад Яссавий юртиданман. Бугун собиқ курсдошларимиз билан дийдорлашгани Андижонга ташриф буюрдик. Андижон ҳақида деярли тасаввурим йўқ эди. Гўзал гўшаларни айланиб,томоша қилиб, қалбимиз яшнаяпти. Андижон ўхшаши йўқ бўстон экан. Юртбошиларимизнинг сай-ҳаракатлари билан чегаралардан эмин-эркин ўтиш имконияти пайдо бўлди. Икки халқ ўртасидаги дўстликка асло кўз тегмасин.

-Мен ҳам Сайрамданман,-дейди яна бир суҳбатдошимиз Абдукарим Маҳкамов.-Дийдорлашув баҳона Андижоннинг жамолини кўриш бахтига муяссар бўлиб турибмиз. Учрашуви 9 май байрами арафасида бўлганлиги бизнинг таассуротларимизни янада бойитди. Ҳарбий парадни томоша қилиш имкониятига эга бўлдик. Бундай ҳарбий техникалар фақат шундай байрам тадбирларида инсонларни уруш деган ёвузликнинг аёвсизлигини ёдга олиш учунгина ишга солинишини, ер юзида фақат тинчлик бўлишининг тилакдошиман.

Боғишамолдан Жалақудуққа йўл олган парадни йўлда маҳаллалардан чиққан ёшлар, жамоатчилик вакиллари қутлаб, олқишладилар. Жалақудуқ туманидаги Хотира хиёбонида ҳам оркестрнинг шўх куйлари янгради. Уруш қатнашчилари ҳам ёшлар билан тенгма-тенг рақсга тушиб, қадрдон қўшиқларини ёдга олдилар.

Вера Костишева 40 йил туманда тиббиёт соҳасида меҳнат қилиб, айни дамда қарилик гаштини сурмоқда. У бўлиб ўтаётган тадбирдан мамнун эканлигини билдириб, шундай деди:

-Дадам Григорий Костишев фашистлар билан жангда иштирок этиб, Берлингача борган. Урушдан кейин тикланиш йўлида меҳнат қилди. Бугунги кунда ўтганларни ёд этиб, шу кунларга етиб келганларга хурмат - эҳтиром кўрсатилаётгани бизни кўнглимизни тоғдек кўтармоқда. Юртимизда ҳамиша тинчлик, осойишталик хукмрон бўлсин.

Туман ва шаҳарлар ҳудудидан ўтган ҳарбий парад кўнгилларга байрамона кайфият бахш этиш билан бирга ёшларимизда Ватанга садоқат, юрт посбони бўлишдек шарафли касбга муҳаббат туйғуларини жўш урдирди



Охирги ўзгариш: 15/05/2018 11:10 Кўрилганлиги: 4294
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг