Главная / Янгиликлар / АНДИЖОНДА ЕВРОПА УНИВЕРСИТЕТЛАРИДАН БИРИНИНГ ФИЛИАЛИ ОЧИЛИШИ РЕЖАЛАШТИРИЛМОҚДА
  Версия для печати     Скачать (pdf)

АНДИЖОНДА ЕВРОПА УНИВЕРСИТЕТЛАРИДАН БИРИНИНГ ФИЛИАЛИ ОЧИЛИШИ РЕЖАЛАШТИРИЛМОҚДА

“Collegium Humanum”  Варшава Менежмент Университетида бакалавриат ва магистратура дастурларида менежмент, маркетинг, логистика, бошқарув ва психология йўналишлари бўйича таълим берилади. Халқаро миқёсдаги нодавлат хусусий олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланган ушбу университет бугунги кунда Украина, Белоруссия ва Польша Республикасининг бир қатор шаҳарларида ўз филиалларига эга.




Андижон вилояти ҳокими  мазкур университет ректори бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашув давомида делегеция тарафидан Андижонда ушбу таълим муассасаси филиалини очиш,  профессор-ўқитувчилар таркибининг малакасини ошириш ва талабалар алмашиш соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олинди. Шунингдек, келгуси музокаралар давомида илғор тажрибани ўзлаштириш, янги амалий билим ва бошқарув кўникмаларига эга бўлиш мақсадида талабаларнинг Польшадаги тегишли йирик компанияларда стажировка ўташи масалалари муҳокама қилинди.



Дата добавления: 24/07/2019 11:07 Просмотров: 871
 
Всего обращений: 1376 (100%)
Рассмотрено: 1092 (79%)
Рассматриваются: 284 (21%)

Оцените сайт

Нашли ошибку в тексте?
 
 
Пользователей на сайте
Зарегистрированных: 1
Гостей: 109
Нажмите чтобы прослушать выделенный текст