Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, ҳар йили биринчи президент таваллуд топган сана - 30 январь кунини кенг нишонлаш белгиланган.
Бугун, 30 январь куни республиканинг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудига 81 йил тўлди. Шу муносабат билан вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов бошчилигидаги кенг жамоатчилик Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги Асака автомобиль заводига ташриф буюрдилар. Меҳнат фаҳрийлари, олий ўқув юртлари, халқ таълими, мактабгача таълим муассасаларивакиллари, ўқувчилар ҳамда болажонлардан ташкил топган ҳалқимиз вакиллариБиринчи Президент хотирасини ёд этиб, завод ҳудудида ташкил этилган ёдгорлик монументи пойига гулчамбарлар қўйдилар.
Вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати