Андижон шаҳри ҳудудида «Хавфсиз пойтахт» концепциясини жорий этиш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда, дея хабар беради вилоят ИИБ матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2018 йил 28 августдаги кўрсатмасига асосан вилоят ИИБ раҳбарияти, соҳавий хизмат ва шахар, туман ИИБлари бошлиқлари иштирокида ўтказилган тезкор йиғилишда барча шахсий таркибга етказилиб, татбиқ этилаётган «Хавфсиз пойтахт» концепцияси доирасида куч ва воситалар фаолиятини назорат килиш, мувофиқлаштириш, амалий ёрдамлар кўрсатиш, тақдим этилаётган маълумотларни жамлаш ва таҳлил қилиш мақсадида Ахборот-таҳлил гуруҳи ташкил этилди.
Ички ишлар, прокуратура, Миллий гвардия ходимлари, шунингдек жамоатчилик ва «Фидокор ёшлар» вакиллари, суд-тиббий экспертиза муассасалари мутахассислари, маъмурий судьялар ҳамда адвокатларнинг сутка мобайнида кечки ва тунги вақтларда ўзаро ҳамкорликда фаолият олиб боришларини таъминлаш мақсадида, 3 сентябр куни “Андижон вилоятида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгилаш тўғрисида” Андижон вилояти ҳокимлиги ва Ички ишлар вазирлигининг қўшма фармойиши имзоланиб, ИИВга юборилди, шунингдек қўшма фармойиш 4 сентябр куни Халқ депутатлар вилоят кенгани томонидан тасдиқланди.
Андижон шаҳрида2017 йил ҳамда 2018 йилнинг 7 ойида содир этилган жиноятлар ҳудудлар ва вақт кесими бўйича таҳлил қилинди. Криминоген вазиятдан келиб чиққан ҳолда, Шаҳардаги 83 та маҳаллалар худудийлик бўйича бўлиниб, ички ишлар, Миллий гвардия ходимлари, шунингдек, жамоатчилик ва «Фидокор ёшлар» вакилларидан иборат патруллик йўналишлари ишлаб чиқилди.
«Хавфсиз пойтахт» концепцияси асосида, вақт оралиғида ички ишлар органлари, Миллий гвардия саф қилинган кучлар куну-тун уч босқичда хизмат олиб бормоқда.
Хизматга жалб этилган йўналиш ходимлари томонидан эса воқеа содир бўлган жойига етиб бориш вақти 5 дақиқага қисқартирилиб, ходимлар шайлиги янада кучайтирилди.