Бош саҳифа / Янгиликлар / Андижонда Туркиялик инвесторлар томонидан яна бир янги завод қурилиши мумкин
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Андижонда Туркиялик инвесторлар томонидан яна бир янги завод қурилиши мумкин

Андижон вилояти ҳокими Туркия давлатининг 12 та компаниядан иборат машхур «БАКТАТ» бренди вакили Али Бакланни қабул қилди. Айтиш жоизки, Бактат Гроуп дунёнинг 52 мамлакатига 2500 турдаги қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини экспорт қилади.

«Марказий Осиё ўзининг унумдор тупроғи, суви ва меҳнаткаш халқи билан қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи хорижий компанияларни жалб қилади» - дейди инвестор. Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда, вилоят ҳокими Шухратбек Абдураҳмонов амалга оширилиширилиши кутилаётган лойиҳадан икки томонлама манфаатдорликни инобатга олиб, инвесторлар талабларини тўлақонли қондиришга - 

уларга янги уруғ-навларни яратиш бўйича илмий текшириш институти; турли маҳсулотларни етиштириш, қайта ишлаш, қадоқлаш ва сотишга ихтисослашган янги завод қуриш учун ер ажратишга тайёрлигини билдирди. Эътиборлиси шундаки, инвесторлар вилоятдаги фермерларни ўқитиш, уларга замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда жаҳон талабларига мос маҳсулотлар яратиш, товарларини жаҳон бозорига олиб чиқиш ва сотишга ҳам кўмаклашади. Шунингдек, ушбу лойиҳа амалга ошса, 3000 дан 5000 нафаргача аҳоли иш билан таъминланади. Эслатиб ўтамиз, чет эл инвестицияларини жалб қилиш борасида, 2018 йилда, Андижонда дадил қадамлар ташланмоқда. Жумладан, Германия, Россия, Туркия ва Ҳиндистон давлатлари билан бир-нечта лойиҳалар бўйича музокаралар олиб борилмоқда.


Охирги ўзгариш: 27/01/2018 16:57 Кўрилганлиги: 3987
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг