Андижонда янги олий таълим муассасаси фаолият бошлади
Бугун Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтининг очилиш маросимига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Андижон вилояти хокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди. Вилоят раҳбари тадбир мобайнида 2020-2021 ўқув йилида ўқишга қабул қилинган талабалар билан ҳам учрашув ўтказиб, уларни талабаликка қабул қилинганлиги муносабати билан муборакбод этди. Тадбирда вилоятдаги олий таълим муассасалари ректорлари, меҳнат фахрийлари иштирок этдилар.
Маълумот учун, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг «Олий таълим муассасаларини ривожлантириш маблағлари жамғармаси» маблағлари ҳисобидан ўқув биноларини жорий таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари учун 2 млрд 485 млн сўм маблағ ажратилган. Ушбу маблағларни
2 млрд сўми ўқув биноларини жорий таъмирлаш ишларига 485 млн сўми эса жиҳозлаш учун сарфланди.
Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ