Бош саҳифа / Янгиликлар / АНДИЖОНЛИК СПОРТЧИЛАР ОРОЛБЎЙИДА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ – «НЕКСИЯ» АВТОМАШИНАСИНИ ҚЎЛГА КИРИТИШДИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

АНДИЖОНЛИК СПОРТЧИЛАР ОРОЛБЎЙИДА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ – «НЕКСИЯ» АВТОМАШИНАСИНИ ҚЎЛГА КИРИТИШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги Фармони билан тасдиқланган “2019-2025 йиллирда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш Концепциясини амалга ошириш бўйича 2019 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси”га кўра шу йилнинг 2-5 май кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида авторалли бўйича “Мўйноқ-2019” очиқ спорт мусобақаси ўтказилди.

Мазкур мусобақада барча вилоятлар ҳамда Қозоғистон Республикасидан жами 120 дан ортиқ спортчи 70 га яқин авто-мото транспортларида иштирок этишиб, 440 км масофани босиб ўтишди.

“Ралли Мўйноқ” автопойгасида Андижон вилояти шарафини “Ватанпарвар” ташкилотинингспортчилари муносиб ҳимоя қилишиб, юртимизга ёруғ юз билан қайтиб келишди.

Муросасиз беллашув асосида ўтган «А-8» класс мусобақасида андижонлик Иброҳим Туйчиевга (штурман: Абдуманнон Казаков) 3-ўринни эгаллади ва 7 млн.сўм миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланди.

«А-9» класс мусобақасида спортчиларимиз маҳорат кўрсатишди. Ҳамюртимиз Сардор Хожаев (штурман: Акмаль Жураев) 1-ўринни эгаллаб, Президент совғаси — «Нексия» автомашинасининг соҳибига айланди


Охирги ўзгариш: 08/05/2019 09:57 Кўрилганлиги: 3418
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 145
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг