Бош саҳифа / Янгиликлар / Андижонлик уруш фахрийсига махсус сертификат асосида олинган “Damas” автомобили топширилди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Андижонлик уруш фахрийсига махсус сертификат асосида олинган “Damas” автомобили топширилди

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 4 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони ҳамда “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Андижон вилоятида ҳам турли маънавий-маърифий тадбирлар, кекса авлод вакиллари билан учрашувлар ўтказилмоқда.

Президентимиз номидан 2 миллион сўм пул мукофоти, “GM Uzbekistan” қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган автомобиллардан бир марта навбатсиз сотиб олиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш учун имтиёзли сертификатлар топширилмоқда.

– Бугунги кунда вилоятда 83 нафар Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси, 3 минг 500 дан ортиқ меҳнат фронти фахрийси истиқомат қилмоқда, – дейди “Нуроний” жамғармаси Андижон вилояти бўлими раиси Ўктам Охунов. – Шу кунларда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла фаоллари, ёшлар уларнинг ҳолидан хабар олиб, пул мукофотлари ва совға-саломлар топширмоқда.

Андижон шаҳар ҳокимлиги, қатор давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари Андижон шаҳридаги Кенгаш маҳалласида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Абдумуталиб Тожибоев хонадонида бўлди. Президентимиз номидан пул мукофоти, махсус сертификат асосида олинган “Damas” автомашинаси ва бошқа совға-саломлар топширилди.

– Давлатимиз томонидан биз, кексаларга, айниқса, Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиларига кўрсатилаётган алоҳида эътибор ва ғамхўрликдан беҳад мамнунмиз, – дейди 92 ёшли Абдумуталиб ота. – Яратганга беҳисоб шукр, шундай дориломон кунларга етдик. Юртимиз тинч, турмушимиз фаровон. Ёшларимиз ўзлари хоҳлаган касбга ўқияпти, ўз мутахассислигида ишлаяпти. Барча соҳаларда катта муваффақиятларга эришмоқда. Тинчлигимизга, обод турмушимизга кўз тегмасин.


Бундай тадбирлар вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида бўлиб ўтмоқда.

манбаа: uza.uz

Киритилган вақти: 26/04/2017 08:23 Кўрилганлиги: 4245
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 56
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг