Бош саҳифа / Янгиликлар / Қўрғонтепада куз-қиш мавсумига тайёргарлик
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Қўрғонтепада куз-қиш мавсумига тайёргарлик

Вилоят раҳбари тумандаги иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврида барқарор ишлаши учун комплекс тайёргарлик ишларини бориши билан танишди.

Қўрғонтепа туманида 2 куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича туман ҳокимлигида махсус штаб тузилган. Бундан ташқари коммунал соҳа ташкилотларида авария диспетчерлик хизмати ҳам йўлга қўйилиб, туну кун навбатчиликлар ташкил қилинган. 



Туманда куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича вилоят маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 1-босқичда жами 23 та ижтимоий соҳа объектларини иситиш тизимини яхшилаш учун 2,9 млрд.сўм маблағ режалаштирилган. 

Ҳозирда 2 та мактабгача таълим муассасасида иссиқлик тизими фойдаланишга топширилди. Қолган барча объектларда ички иситиш тизими тўлиқ монтаж қилиниб, батареялар илинди. Қозон ўрнатиш ишлари якунига етмоқда. Қурувчилар томонидан қозонга буюртмалар қилинган бўлиб, 10 ноябрга қадар ушбу объектларнинг иситиш тизимлари тўлиқ якунланади.



2-босқичда жами 22 та ижтимоий соҳа объектларини иситиш тизимини вилоят маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан  яхшилаш белгиланган бўлиб, шундан 15 та мактаб, 7 та мактабгача таълим муассасалари иссиқлик тизимини таъмирлаш учун Ягона буюртмачи хизмати ИК томонидан пудратчи ташкилотлар бириктирилиб, демонтаж ишлари олиб борилмоқда. 

Бундан ташқари туман маҳаллий бюджетининг 1,3 млрд. сўм маблағлари ҳисобига 3 та умумтаълим мактаблари ва 1 та мактабгача таълим муассасасида бинолар жорий таъмирланиб, иссиқлик тизими янгиланди (12,26, 37 мактаблар, 26 МТМ).

Аҳоли ҳамда ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумида кўмир ёғилғиси билан таъминлаш ҳолати:

Аҳолини кўмир ёқилғиси билан таъминлаш бўйича:
  • Қўрғонтепа туманида 74 та МФЙ бўлиб, аҳоли сони 210078 тани, хонадон сони 36939 тани ташкил этади. Ушбу аҳоли учун куз-қиш мавсумида 18525 тонна кўмир ёқилғиси режалаштирилган бўлиб, амалда 3889 тонна кўмир тарқатилди. Режага нисбатан 21 %. Шу кунга қадар аҳоли учун 1212 тонна Қирғизистон кўмири 545 сўм нархда сотилди. 
Ижтимоий соҳа объектларини кўмир билан таъминлаш ҳолати:
  • Ижтимоий соҳа объектларини кўмир билан таъминлаш режаси 4869 тонна бўлиб, амалда 3069,6 тонна яъни 63 фоиз тарқатилди.
  • Мактабгача таълим муассасалари бўйича жами 1169 тонна (303 Ангрен, 866 брикет) кўмир ёқилғиси тарқатилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирда 669,6 тонна (350,3 Ангрен, 319 брикет) кўмир тарқатилди. Режага нисбатан 57,3 %.
  • Тиббиёт бирлашмаси бўйича жами режа 743 тонна (194 Ангрен, 549 брикет) бўлиб, амалда 499,3 тонна (190,6 тонна кўмир, 308,5 тонна брикет) кўмир тарқатилди. Режага нисбатан 67 %.
  • Халқ таълими тизими бўйича жами режа 2510 тонна (650 тонна Ангрен, 1860 тн брикет) амалда 1487,8 тонна (650,8 тонна Ангрен, 837 тн брикет) тарқатилди. Режага нисбатан 59,3 %.
  • Касб-ҳунар коллежлари бўйича туманда жами 5 та касб-ҳунар коллежлари мавжуд бўлиб, муассасалар кўмир режаси 255 тонна (100 тонна Ангрен, 155 брикет) белгиланган, ҳозирда 253,4 тонна (107,6 тонна Ангрен, 145,8 брикет) тарқатилди. Режага нисбатан 89,6 %.


Кўп қаватли уй-жойларни қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёрлаш ва вилоят ишчи гуруҳи томонидан аниқланган камчиликлар тўғрисида:

  • Андижон вилояти ҳокими Ш.Қ.Абдураҳмонов раислигида 2019 йил 6 октябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда ҳудуддаги кўп қаватли уй-жойларни куз-қиш мавсумига таёрлаш бўйича берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида туманда ишчи гуруҳ тузилиб, қуйидаги ишлар амалга оширилди.
  • Қўрғонтепа туманида жами 55 та (Қўрғонтепада 41 та, Қорасув шаҳрида 14 та) кўп қаватли уй-жойлар мавжуд бўлиб, ишчи гуруҳ томонидан топшириққа асосан тўлиқ хатловдан ўтказилди. Ушбу 55 та кўп қаватли уй-жойларни барчасини том қисми тўлиқ таъмирдан чиқарилган. Ўрганиш давомида ишчи гуруҳ томонидан бир қатор камчиликлар аниқланган бўлиб, ҳозирда ушбу аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
  • Оқава сув тармоқлари бўйича Қўрғонтепа тумани Янги ҳаёт МФЙ ўрамидаги 26 та кўп қаватли уй-жойларнинг марказий оқава сув тармоғига уланган 56 та оқава сув қудуқлари (колодец) тўлиқ тозаланди, Хон кўча МФЙ ўрамидаги 2 та, Шахрихонсой МФЙ ўрамидаги 4 та кўп қаватли уй-жойларнинг оқава сув хандакларида (выгребной яма) тозалаш ишлари олиб борилди. Ҳозирда Шахрихонсой МФЙ ўрамидаги кўп қаватли уй-жойлар учун янги оқава сув тозалаш иншооти ҳамда тармоғи қурилиши учун ер майдони ажратиб берилиб, вилоят Сувоқава ДУК томонидан “Турон тонги” МЧЖ пудратчи ташкилот этиб бириктирилди. Бундан ташқари ушбу пудратчи ташкилот томонидан Қорасув шаҳар А.Темур МФЙ ўрамидаги кўп қаватли уй-жойлар учун янги оқава сув тозалаш иншооти ҳамда тармоғи қурилиш учун траншея ковлаш ишлари бошланиб, қувурлар келтирилди.    
  • Табиий газ таъминоти бўйича туман газ таъминоти корхонаси томонидан ушбу кўп қаватли уй-жойлардаги аҳоли хонадонлари тўлиқ хатловдан ўтказилиб, якка ёлғиз яшовчи кексаларнинг хонадонларидаги газ плиталари жорий таъмирлаб берилди. Ўйингоҳ кўчасида жойлашган 10-14-16-кўп қаватли уйлар қават йўлакларида табиий газ сизиб чиқаётганлиги аниқланиб, жойида бартараф этилди.
  • Электр таъминоти бўйича кўп-қаватли уй-жойларнинг кириш йўлаклари ҳамда ер тўлаларида жойлашган электр шитлари хатловдан ўтказилиб, жорий таъмирланди, электр тармоқлари тартибга келтирилди, кўп қаватли уй-жойларнинг атрофини ёритиш учун тунги ёритиш чироқлари ўрнатилиб, 6 та трансформатор тўла, 8 та трансформатор жорий таъмирдан чиқарилди. Барча уй-жойларнинг атрофларини ёритиш учун тунги ёритгичлар ўрнатилди.
  • Кўп қаватли уй-жойлар атрофидаги маиший чиқиндилар олиб ташланди.
  • Янги ҳаёт МФЙ Ўйингоҳ кўчасида 400 метр узунликда асфальтлаш, пиёдалар йўлакчаси қуриш ҳамда ирригация тармоқларига лоток ўрнатиш ишлари амалга оширилди. Йўл четлари тозаланиб, шағал ётқизилди.
  • Қўрғонтепа тумани Давлат санитария ва эпидемиология назорати маркази томонидан кўп қаватли уй-жойларнинг ер тўлалари дезинфекция қилиниб, зарарсизлантирилди. 
  • Бундан ташқари, Янги ҳаёт МФЙ Олтин бошоқ кўчасидаги 1-2-3-4-5-6-кўп қаватли уйларнинг фасад қисмларидаги айрим кўчган жойларида таъмирлаш ишлари бажарилди. Ўйингоҳ кўчасидаги 11-кўп қаватли уйнинг фасад қисми ҳамда кириш йўлаклари (подъезд) тўлиқ таъмирдан чиқарилди. 9-10-11-кўп қаватли уйларнинг ер тўлаларига тушиш қисмига соябон қурилди.




Андижон вилоят ҳокимлиги
Матбуот хизмати.

www.andijan.uz

 ------------

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram


Киритилган вақти: 29/10/2019 21:20 Кўрилганлиги: 3270
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг