Андижон вилоят молия бош бошқармасига Рахмонов Сардорбек Джалалиддинович раҳбар этиб тайинланди.
Сардорбек Джалалиддинович Рахмонов меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Республикаси молия вазирлигининг ахборот ҳисоблаш марказида бошлаган. Кўп йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги ғазначилик соҳасида юқори лавозимларда ишлаган.
Сардорбек Рахмонов янги лавозимга тайинланишидан олдин
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ҳузуридаги Андижон вилояти бюджетдан
ташқари пенсия жамғармаси раҳбари вазифасида ишлаган. Мутахассислиги иқтисодчи.
Андижон муҳандислик иқтисодиёт институтини 2006 йилда тамомлаган.
2009-2010 йиллар давомида
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиш
академияси қошидаги олий бизнес мактаби тингловчиси ҳисобланади.
Хабарингиз бор, вилоят молия бош бошқармасининг аввалги раҳбари Баҳромжон Ҳайдаров шу йилнинг 8 октябрь куни Андижон шаҳар ҳокими лавозимига тайинланганди.
------------
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram