Ушбу лойиҳада Андижон вилоятида 10 соат ичида 1 000 000 туп дарахт кўчатларини экиш кўзда тутилган бўлиб, мураккаб иқлим шароитларига чидамли дарахт турлари танланади. Бундан ташқари, кўчатларни экишда сувни тежайдиган технологиялар, жумладан гидрогендан фойдаланиш режалаштирилган.
“Бир миллион дарахт” акциясининг асосий мақсади – ўрмонларни кесиш ва иқлим ўзгариши таъсирига қарши курашиш, одамларни ихтиёрий равишда бирлаштириш орқали қулай атроф-муҳит яратиш, Ўзбекистонда дарахтларни кўпайтириш ва ўстириш масалаларига эътиборни жалб қилишдан иборатдир.
Маълумот ўрнида, шуни билдиришмиз керакки, лойиҳа мамлакатимизда йилда икки маротаба октябрь-декабр ҳамда февраль-апрел ойларида ўтказилиб келинмоқда.
Андижон вилоят ҳокимлиги
Матбуот хизмати
www.andijan.uz
------------
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram