Бош саҳифа / Янгиликлар / МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ

Аввалги хабарларимизда Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг телеграм ва фейсбук мессенжерларига мурожаат қилаётган фуқароларимиз томонидан кўрсатилаётган муаммолар мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда манзилли ҳал қилиб келинаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугунги саҳифамизни Андижон вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси тизимидаги корхоналар томонидан жойларда фуқароларимиз томонидан қилинаётган мурожаатларга муносабатларига  бағишлаймиз.


Телеграм мессенжерига Асака тумани “Нефтпром-Кулла” автомобиль йўлининг 1,2 км. узунликдаги қисми носоз эканлиги юзасидан мурожаат келиб тушган эди. Тезкорлик билан олиб борилган чора-тадбирлар туфайли бу борадаги муаммо ҳам ижобий ҳал этилди. Асака тумани ҳудудидан ўтган 4К92 “Нефтпром-Кулла” автомобиль йўлининг 1,2 км. узунликдаги қисмида 700 млн. сўмлик асфальт қопламани асфальтбетон билан таъмирлаш, Қовоқтўпи МФЙ Халфа кўчасида 1 км. узунликда 45 млн. сўмлик шағаллаш ишлари Асака тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан бажарилди. 




Бўстон туманидан билдирилган мурожаатларни ҳам эътиборсиз қолдирмаган ҳолда тегишли тартибда қаноатлантириш мақсадида туман ҳудудидаги Пиллакор МФЙ Бехизор кўчасида 2,5 км. узунликда 368,1 млн. сўмлик, Яккатол МФЙ Шинам кўчасида 800 метр узунликда 110,2 млн. сўмлик шағаллаш ишлари Бўстон тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан бажарилди.




Ана шундай ишлар Булоқбоши тумани ҳудудидаги Барлос МФЙ Тўғрисув кўчасида 1 км. узунликда 87 млн. сўмлик, Кўприкбоши МФЙ Пайваста кўчасида 530 метр узунликдаги 37 млн. сўмлик шағаллаш ишлари Булоқбоши тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан бажарилди.




Шахрихон тумани фуқаролари томонидан билдирилган мурожатлар ўрганиб чиқилиб, туманнинг Тумор МФЙ Чек тумор кўчасида 700 метр узунликда 294 млн. сўмлик шағаллаш ишлари Шахрихон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан бажарилди.




Билдирилган мурожаатларни ўз ўрнида тегишли тартибда ҳал этиш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилганлиги, мурожаатларга муносабатлардан ҳам кўриниб турибди.  

Бегона ижтимоий тармоқларга мурожаат қилгандан кўра, Андижон вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати(74 223 24 18), Андижон вилоят телевидениясида ташкил этилган (74 225 00 03) ишонч рақамларимиз ҳамда телеграм ва фейсбук мессенжерларимизга халқимиз оғирини енгил қилиш, турмуш фаровонлигини ошириш мақсадида жамоатчилик назаридан четда қолиб кетаётган масалалар юзасидан бизга мурожаат қилинг, албатта муносабат билдирамиз.


Андижон вилоят ҳокимлиги
Матбуот хизмати

www.andijan.uz

 ------------

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram


Киритилган вақти: 06/11/2019 19:14 Кўрилганлиги: 3033
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 74
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг