Бош саҳифа / Янгиликлар / АҲОЛИНИ ЭҲТИЁЖМАНД ҚАТЛАМИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯЛАШ БЎЙИЧА АНДИЖОН ВИЛОЯТИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

АҲОЛИНИ ЭҲТИЁЖМАНД ҚАТЛАМИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯЛАШ БЎЙИЧА АНДИЖОН ВИЛОЯТИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 сентябрдаги “Мамлакатимиз аҳолисини ва иқтисодиёт тармоқларини рақобат ва бозор механизмларини жорий этиш асосида дон, ун ва нон билан ишончли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, ун ва қолипли нон харид қилиш учун қўшимча ҳаражатларини қоплаш мақсадида 2018 йилнинг 1 октябрдан аҳолини эҳтиёжманд ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида ойлик компенсация пулларини тўланиши тизими жорий этилган эди.


Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси томонидан вилоятимизда ушбу компенсация пулларини тўлаш учун давлат бюджети ҳисобидан ҳар ойлик 3,1 млрд. сўмдан ортиқ (йиллик ўртача 39 млрд. сўмдан ортиқ) маблағлар ажратиб келинган.



Бунда, мазкур компенсация пулларини, вилоятимиз бўйича жами 137 мингдан ортиқ оилаларга, яъни:

- 8 438 нафар ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик нафақасини олувчиларига;

- 24 288 нафар ногиронлиги бўлган 16 ёшгача ва 16 ёшдан катталарга;

- 3 131 нафар боқувчисини йўқотганлик пенсия олувчи ҳар бир боқимандага;

- 88 250 нафар ёшга доир пенсиянинг белгиланган миқдоридан кам пенсия олувчиларга тўланиб келинган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 октябрдаги 866-сонли қарорига асосан мамлакатимизда донни қайта ишлаш тармоғини эркинлаштирилиши ва мазкур тармоқда ишлаб чиқариш нархларини белгилашда давлат аралашувини чекланиши, келгусида ун нархини ошиб кетиши билан боғлиқ хавфларни туғдириши мумкинлигини инобатга олиб, эҳтиёжманд аҳолининг ун нархи ошиши муносабати билан қўшимча ҳаражатларини қоплаб бериш тизими қайта кўриб чиқилди. Бунга кўра, амалда тўланиб келаётган 22 300 сўм ўрнига шу йилнинг 1 октябридан бошлаб компенсация пул миқдори 50 000 сўмгача кўпайтирилди.

Шу билан бирга, мазкур қарорда манзилли ижтимоий ҳимояни янада мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий ночор аҳоли учун ун нархини ошиб кетиши мумкин бўлган салбий оқибатларни олдини олиш мақсадида, жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб компенсация пуллари, бугунги кунда тўланаётган 9 та тоифага қўшимча равишда:

24 956 та - 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга ҳамда 5 331 нафар – энг кам ёшга доир пенсия миқдорида пенсия олувчиларга ҳам тўланиши назарда тутилди. Яъни, уларнинг тоифалари 11 тагача оширилди ҳамда ушбу тоифа вакилларига компенсация пуллари октябрь ойи учун қайта ҳисоб-китоб қилиниб ноябрь ойида тўланиши таъминланади.

Мазкур ҳаракатлар натижасида компенсация пули жами 1 93 253 нафар пенсия олувчилари ва ижтимоий нафақа олувчи оилаларга тўланади.

Мазкур компенсация пулларини ўз вақтида ва манзилли тўланишини таъминлаш борасида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Андижон вилояти бошқармаси ва унинг тасарруфидаги туман (шаҳар) бўлимлари томонидан қўйидаги тадбирлар белгилаб олинди:

1. Пенсия жамғармаси ахборот тизими орқали компенсация миқдорларини автоматик равишда қайта ҳисобланиб, оширилган миқдорлари (фарқи) бўйича тўлов ведомостлари электрон шаклда Халқ банкига етказилди;

2. Банк пластик карталари орқали компенсация пулларини олувчиларига маблағлар автоматик равишда карталарига юкланди;

3. Нақд пул шаклида олувчи 150 241 нафар фуқароларга, 6 млрд 548 млн.сўм маблағлар ёки умумий тўловнинг 95 фоизи бугунги кунгача етказиб берилиши таъминланди.



Ҳукуматимиз томонидан мазкур қарорнинг қабул қилиниши аҳолининг ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож қатламига ун ва нон маҳсулотларини сотиб олишда юзага келадиган қўшимча ҳаражатларни қоплаш учун компенсация тўлашнинг самарали механизмини тадбиқ этишга қаратилганлиги ушбу тоифа вакилларига қаратилган эътиборни кучайтирилганлигидан далолат беради.



Андижон вилоят ҳокимлиги
Матбуот хизмати

www.andijan.uz

 ------------

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram


Киритилган вақти: 07/11/2019 10:38 Кўрилганлиги: 2924
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 73
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг