Андижонда жорий йилнинг 19-20 октябр кунлари ўтказилган "OPEN ANDIJAN 2019" биринчи халқаро инвестицион форумида иштирок этган Россия Федерациясининг Москва шаҳридаги "Mua tex" компанияси вакиллари вилоят раҳбари билан бўлган учрашувда форумда Андижон ҳақида жуда катта таассурот олганликларини, Андижондаги қулай инфра тузилма уларга мақул келганлигини ҳамда Андижонда инвесторлар учун яратилган шарт-шароитларни ўрганиб, Хўжаобод туманининг Мундуз қишлоғида фаолияти тўхтаб турган текстил корхонаси ўрнида бошланишига тўқимачилик соҳасида янги чет эл корхонасини ишга туширишга қарор қилганликларини таъкидладилар.
Кейинчалик корхона қошида бўёқ ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилади. Корхона иш бошлаши билан 100 нафар фуқароларимиз иш билан таъминланади. Тадбиркорларнинг таъкидлашича, 2 йил ичида яна 400 киши кафолатли иш ўрини билан таъминланади.
Шу кунга қадар "Mua tex" компаниясининг қўшни Қирғизистон Республикасида "Гулиани текс" компанияси, Наманган шаҳрида "Дильрабо" қўшма корхонаси фаолият олиб бормоқда.
Андижон вилоят ҳокимлиги
Матбуот хизмати
www.andijan.uz
------------
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram