Бизнесини бошлаган, фаолиятини янада кенгайтириш истагида бўлган юртдошларимиз вилоят раҳбарига ўз масалалари билан мурожаат қилишди.
Ўз навбатида вилоятдаги мутасаддилар, турли ташкилот раҳбар-мутахассислари иштирокида ўтган қабул давомида тадбиркорларнинг муаммолари шу ернинг ўзида ижобий ечим топди.
Қабул давомида 69 та масала ижрога қаратилди. Масъуллар белгиланиб, топшириқлар берилди. Айтиш жоизки, аксарият ишбилармонлар ер майдони, бино-иншоотлар, кредит маблағлари ажратиш, солиққа тортиш, суд-ҳуқуқ тизимига оид масалалари билан мурожаат қилишди.
Вилоят ҳокими тадбиркорлар билан суҳбатлашиш жараёнида амалдаги қонунчилик доирасида уларнинг муаммоларини ҳал қилишга бош-қош бўлди. Шунингдек, тадбиркорларнинг саъй-ҳаракатларини тўлалигича қўллаб-қувватлашини, ҳар қандай муаммо бўлса ҳудудлар бўйича сектор раҳбарлари билан биргаликда ҳал қилишга тайёр эканлигини, ўз мурожаатида таъкидлаганидек, тадбиркорларга кўмакчи эканлигини яна бир бор таъкидлади.
Андижон вилоят ҳокимлиги
Матбуот хизмати.
------------