Бош саҳифа / Янгиликлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Т.Худайбергенов раҳбарлигидаги республика ишчи гуруҳи бугун Андижон вилоятининг Бўстон туманида иш бошлади
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Т.Худайбергенов раҳбарлигидаги республика ишчи гуруҳи бугун Андижон вилоятининг Бўстон туманида иш бошлади

Сайёр қабулни Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Т.Худайбергенов очиб, республика ишчи гуруҳи аъзолари ва улар шуғулланадиган масалалар юзасидан фуқароларни таништириб ўтди.

Вилоятда ташкил этилган биринчи сайёр қабулда вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов бошчилигида вилоят сектор раҳбарлари, ташкилот, корхона, бошқармалар бошлиқлари, ОАВ, Бўстон, Улуғнор, Балиқчи, Шаҳрихон туманлари фуқаролари тумандаги сектор раҳбарлари билан бииргаликда   иштирок этдилар.



Мактабгача таълим масалалари бўйича вазирнинг биринчи ўринбосари Турғунов Собитхон Тошпўлатович, бандлик ва меҳнат муносабатларига оид масалалар бўйича вазир ўринбосари вазифасини бажарувчи Якубов Нодир Гулмуродович, Марказий банк масалалари бўйича бошқарма бошлиғи Режабов Адхам Зарипжонович, “Худудгазтаъминот” АЖга оид масалалар бўйича жамият раиси Эшмуратов Баҳодир Бешимович, раис ўринбосари Турдиев Тоҳир Жакбаралиевич, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга оид масалалар бўйича жамият раисининг биринчи ўринбосари Қурбанов Феруз Мустафаевич, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ га оид масалалар бўйича бошқарма бошлиғи Раҳимқулов Равшан Бекмирзаевич, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид масалалар бўйича қўмита раиси ўринбосари Ўтаев Ўктам Чориевич, прокуратурага оид масалалар бўйича Бош прокурор ўринбосари Ортиқова Светлана Боймирзаевна, соғлиқни сақлаш масалалари бўйича вазир ўринбосари Таджиев Хайрилла Хонимқулович, Ички ишлар вазирлигига тегишли масалалар бўйича вазир ўринбосари Хатамов Рустам Абдуғаниевич, хотин-қизлар масалалари бўйича қўмита раиси ўринбосари Маъруфова Гулнора Махмудовна, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш масалалари бўйича вазир ўринбосари Назиров Назиржон Тоҳирович, ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри масалалари бўйича қўмита раиси ўринбосари Маматов Акмал Алишерович, автомобил йўллари бўйича қўмита раиси ўринбосари Қулжонов Фарход Бердиевич, Олий Суд масалалари бўйича Олий Суд раисининг ўринбосари Исақов Бахтиёр Турсинматович, Халқ таълими вазирлигига оид масалалар бўйича вазир ўринбосари Джўраев Иброҳим Джўраевич, умумий барча масалалар бўйича эса Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Усмонов Алишер Атахановичлар фуқароларни қабул қилдилар.



Эслатиб ўтамиз, 13 ноябрь куни куннинг иккинчи ярмида Асака тумани ҳокимлиги биносида Асака, Марҳамат, Булоқбоши туманлари ва Андижон шаҳри учун, 14 ноябрь куни соат 09:00да Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги биносида Қўрғонтепа, Жалақудуқ, Хўжаобод туманлари ва Хонобод шаҳри учун, куннинг иккинчи ярмида Андижон тумани ҳокимлиги биносида Андижон, Олтинкўл, Избоскан, Пахтаобод туманлари фуқаролари учун республика ишчи гуруҳи иштирокида сайёр қабуллар ташкил этилади.  



Андижон вилоят ҳокимлиги
Матбуот хизмати.

www.andijan.uz

 ------------

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram


Киритилган вақти: 13/11/2019 16:18 Кўрилганлиги: 3291
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 70
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг