Куз-қиш мавсумини барқарор ўтказиш мақсадида бугун вилоятимизда салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Олиб борилаётган ана шундай ишлардан бири мавсумда вилоят аҳолиси учун келтирилган кўмир ёқилғиси ва кўмир брикетини вилоятдаги мавжуд омборхоналар орқали тарқатилишидир. Бугунги кунда ушбу соҳада амалга оширилган ишларни таҳлил қилиш учун рақамларга мурожаат қиламиз.
Вилоятимизга жорий йил учун 200 минг тонна кўмир ва брикет ёқилғисини олиб келиш кўзда тутилган бўлиб, шундан, Ангрен кўмирлари 130 минг тонна ва кўмир брикет ёқилғиси 70 минг тонна белгиланган бўлса, ҳозирда жами 81346 тонна яъни, 42470 тонна Ангрен кўмирлари ва 276 тонна кўмир брикети ёқилғи маҳсулотлари вилоятимиз ҳудудлари кесимида белгиланган омборларга олиб келиниб, аҳолига тарқатиш ишлари бошлаб юборилган.
Ҳозирда вилоятимизда жами 7 та ҳудудий омборхоналар ташкил этилган бўлиб, аҳолига кўмир ва кўмир брикет ёқилғисини етказиб беришда фаолият олиб бормоқда. Андижон шаҳар, Андижон, Олтинкўл ва Булоқбоши туманлари аҳолиси учун Андижон шаҳридаги марказий омборхона, Асака ва Марҳамат туманлари учун Асака тумани омбори, Избоскан тумани учун Избоскан туман омбори, Шаҳрихон, Бўстон, Балиқчи ва Улуғнор туманлари учун Шаҳрихон туман омбори, Пахтаобод тумани учун Пахтаобод туман омбори, Жалақудуқ ва Хўжаобод туманлари учун Жалақудуқ туман шаҳобчаси ҳамда Қўрғонтепа тумани ва Хонобод шаҳри учун Қўрғонтепа туман омборлари бириктирилган.
Қуйидаги кўрсаткичларда омборлар бўйича шаҳар ва туманларга етказилиб берилиши керак бўлган кўмир ва кўмир брикет ёқилғи маҳсулоти ҳамда шу кунга қадар етказиб берилган ёқилғи маҳсулотлари билан танишишингиз мумкин.
Андижон вилоят ҳокимлиги
Матбуот хизмати.
------------