Улуғнор туманида “Ватанпарвар” ташкилоти Андижон вилояти ташкилоти томонидан “Корд авиамодел” спорт мажмуаси тўлиқ таъмирланиб фойдаланишга топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йилнинг 3 июнда қабул қилинган ПҚ-3031-сонли “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ҳамда 2018 йилнинг 12-декабрида “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий–техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4061-сонли қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30-сентябрдаги “Андижон вилоятида ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ҳамда мавжуд спорт иншоотлари қувватидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисидаги 820-сонли қарори” ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилояти Улуғнор туманида “Ватанпарвар” ташкилоти Андижон вилояти ташкилоти томонидан “Корд авиамодел” спорт мажмуаси тўлиқ таъмирланиб фойдаланишга топширилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14-17-ноябр кунлари “Корд авиамодел” бўйича Ўзбекистон Кубоги мусобақаси ўтказилиши режалаштирилган.
Андижон вилоят ҳокимлиги
Матбуот хизмати.
------------