Республика ишчи гуруҳи томонидан оммавий сайёр қабуллар ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчиси Т.Худайбергенов раислигидаги республика ишчи гуруҳи томонидан 13-14 ноябрь кунлари Бўстон (Бўстон, Улуғнор, Шахрихон ва Балиқчи), Асака (Андижон шаҳри, Асака, Булоқбоши, Мархамат), Қўрғонтепа (Хонобод шаҳри, Жалақудуқ, Хўжаобод, Қўрғонтепа) ва Андижон (Андижон, Олтинкўл, Избоскан, Пахтаобод) туманларида Президент Администрацияси масъул ходимлари, Бош прокуратура ва Олий суд раҳбарияти, ИИВ, Республика Хотин-қизлар қўмитаси, Соғлиқни сақлаш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Мактабгача таълим, Халқ таълими, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирликлари, “Ергеодезкадастр”, Экология ва Автомобиль йўллари давлат қўмиталари, Марказий банк, “Ҳудудгазтаъминот” ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ раҳбарлари, Темир йўл ёнилғи таъминот бошқармаси раҳбарияти, Андижон вилояти ҳокимлиги ҳамда ҳудудий сектор раҳбарлари иштирокида оммавий сайёр қабуллар ташкил этилди.
Қабулларда жами 870 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди ва улардан 19 та турдаги (масала) мурожаатлар қабул қилинди.
Соҳалар бўйича қабул қилинган фуқаролардан Президент Администрацияси ходимларига – 67 та,
Олий суд масалаларига оид – 183 та,
прокуратурага оид – 96 та,
ички ишлар фаолиятига оид – 66 та,
хотин қизлар масалалари бўйича – 54 та,
уй-жой билан таъминлашга оид – 13 та,
мактабгача таълим масалалари бўйича – 10 та,
кадастр масаласида – 35 та,
соғлиқни сақлаш бўйича – 64 та,
кредит олиш бўйича – 46 та,
иш билан таъминлаш – 46 та,
ички йўлларни таъмирлаш бўйича – 29 та,
халқ таълимига оид масалалар – 11 та,
газ, электр таьминоти ва кўмир масаласида – 94 та,
ва бошқа масалалар бўйича 56 та мурожаатлар келиб тушди.
Муаммоларнинг 317 таси (36%) жойида ижобий ҳал этилиб, қаноатлантирилди, 266 тасига (31%) ҳуқуқий тушунтириш берилди ва 287 та (33%) мурожаат кўриб чиқиш учун назоратга олинди.
Сайёр қабул давомида сайёр суд мажлиси ўтказилиб, 31 нафар маҳкумлар муддатидан олдин жазони ўташдан озод қилинди.
Қабуллар билан параллел равишда Халқ қабулхонаси, ФВВ, ЁХБ ходимлари, профилактика инспекторлари, маҳалла раислари ва фаоллари ҳудудларда уйма-уй юришиб, аҳоли кайфиятини, розилигини, куз-қиш мавсумига тайёргарлигини ўргандилар. Ўрганиш давомида туманлардаги 49 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ижтимоий кам таъминланган хонадонларга 380 тонна кўмир маҳсулоти етказиб берилди ва 540 дона маиший газ балонлар тарқатилди.
Хулоса қилиб айтганда, республика ишчи гуруҳи томонидан халқни рози қилиш, фаровон, бахтли-саодатли турмуш тарзини қарор топтириш мақсадида ташкил этилган сайёр қабул Андижонда ўз самарасини берди.
Андижон вилоят ҳокимлиги
Матбуот хизмати
www.andijan.uz
------------