Учрашув мобайнида Андижон шаҳрининг Янги бозор ҳудудида деҳқон бозорини барпо қилган корхона раҳбари вилоят раҳбарига тадбиркорлик фааолиятида қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди ва вилоятимизда яна амалга оширмоқчи бўлган бир қатор йирик лойиҳалари билан вилоят ҳокимини таништириб ўтди.
Айни чоғда ҳудуддаги ижтимоий соҳа объектларини қуриш учун чет эллик инвесторларни жалб қилиш ташаббуси билан чиқди. Вилоят раҳбари ушбу таклифларни маъқуллаб, ҳукуматимиз томонидан бу борада юридик шахсларга бир қатор имтиёзлар ва қулайликлар яратилганлигини, халқимизни кафолатли иш ўринлари билан таъминловчи тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун ҳамиша тайёр эканлигини таъкидлаб ўтди.
Андижон вилоят ҳокимлиги
Матбуот хизмати
www.andijan.uz
------------