Бош саҳифа / Янгиликлар / ОЛТИНКЎЛДА БИР КУН!
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ОЛТИНКЎЛДА БИР КУН!

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Олтинкўл тумани Ганжиривож маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги аҳолининг ижтимоий ҳаёти билан яқиндан танишни Тол кўчаси 4-уйда истиқомат қилаётган Турсунова Матлубахон хонадонига ташрифи билан бошлади.

Ташриф давомида, оиланинг яшаш шароитларини кўздан кечирилиб, уларни қийнаб келаётган муаммолар ўрганилди. Вилоят раҳбари хонадондаги оғир аҳволини ҳисобга олиб, хонадон эгалари учун 2 хонали уй қуриб берилишини таъкидлаб, тегишли мутасаддиларга топшириқлар берди.




Шунингдек, ушбу кўчадаги 2-гуруҳ ногирони Турсунов Бобуржон хонадонида бўлди. Хонадон эгаларидан мавжуд муаммолар ҳақида сўралганда, 2-гуруҳ ногирони Турсунов Бобуржон ҳозирда даволанишга имкони йўқлиги сабабли даволаниш ортга сурилиб борилаётгани ҳақида айтиб ўтди. Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов 2-гуруҳ ногирони Турсунов Бобуржонни соғлигини тиклаш учун зудлик билан тегишли чора тадбирлар кўрилиши, шифохонага ётқизилиб, соғлигини тиклаш учун шарт-шароитлар яратиш ва ушбу хонадонга 2 млн. сўм миқдорида моддий ёрдам ажратиш юзасидан топшириқлар бериб ўтди.




Бундан ташқари, вилоят раҳбари уйма-уй юриб ушбу маҳалла фуқаролар йиғини ўрамидаги Интизом кўчасида истиқомат қилаётган 1-гуруҳ ногирони Қурбонова Муҳаббатхон аянинг хонаданига ҳам кириб, оиланинг яшаш шароитлари билан танишди. Ҳозирда 7 жон 3 та хонада яшаётган хонадон шароитидан келиб чиқиб, маънан эскирган, пахса деворли 1 хонали уйи ўрнига янги 2 хонали уй қуриб берилиши таъкидланди. Ўз навбатида, ушбу уйда бузиш ишлари бошланди.






Аҳолининг ижтимоий ҳаёти билан танишишда давом этаётган вилоят раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов мазкур ҳудуддаги янги қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилган 47-умумий ўрта таълим мактабида ҳам бўлиб, ўқувчилар учун яратилган шароитларини кўздан кечириб, ўқувчилар билан самимий суҳбатда бўлди.

Ташриф доирасида мактабга киришдаги 30 метр узунликдаги йўл қисмини асфальтлаш зарурлиги билдирилиб, шу ернинг ўзида асфальтлаш ишлари бошлаб юборилди.




Ушбу ҳудудда мактабгача бўлган болалар сони кўплигига алоҳида эътибор қаратган вилоят раҳбари мактабнинг аввалги эски эскирган биносини жорий таъмирлашдан чиқариб, бинонинг шифти, пол қисми ва эшик-ромлари янгиланиб, янги замонавий мактабгача таълим муассасасига мослаштириш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берди. 


Андижон вилоят ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ






Киритилган вақти: 27/11/2019 00:24 Кўрилганлиги: 3082
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг