Бош саҳифа / Янгиликлар / Давлатимиз байроғи-ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз тимсоли
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Давлатимиз байроғи-ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз тимсоли

Давлат рамзлари ҳамиша муқаддас ва ардоқли саналади. Боиси уларда Ватаннинг суръати, халқнинг мардонавор ўтмиши, бугунги фидокорлиги ва унинг истиқболи намоён бўлади. Улардан бири давлат байроғидир. 


Ўзбекистоннинг мовий, зангори, оппоқ рангларга уйқаш, ой ва кумуш юлдузлар жилоланиб турган байроғини мағрур хилпираб турганини ҳар гал кўрганда кўнгилда ажиб туйғулар уйғонади, фахру ифтихор вужудингни эгаллайди. 1991 йил 18 ноябр санасида "Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи тўғрисида"ги тарихий Қонун қабул қилинганлиги барчамизга ғурур бағишлайди. Мустақил давлатимиз байроғи тинч ва осойишта, озод ҳамда эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз тимсолидир. Давлат рамзларининг муқаддаслигини, улар бизга юрт манфаати ҳар недан устунлигини англатиб, эслатиб туришини ҳар биримиз ёдда тутишимиз шарт.

Шайх Нажмиддин Кубронинг жасоратини тарихдан яхши биламиз. Ҳамон бу буюк қаҳрамонлик тилдан тушмайди, халқимизни ватанпарварликка, қаҳрамонликка чорлайди. Юрт байроғини ёв қўлига топширишни истамаган Нажмиддин Кубро уни қўлида маҳкам тутганча жон беради. Душман қанча уринмасин, унинг қўлидан байроқни тортиб ололмай, охири панжалари билан кесиб олади. 

Туғини жонидан ортиқ асраган Тўмарис, Спитамен, Муқанна, Темур Малик, Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Заҳириддин Муҳамад Бобур каби ўнлаб саркардаларимизнинг порлоқ сиймоси, матонати олдида ҳар қанча таъзим қилсак арзийди.


Байроғимизнинг 28 йиллиги муносабати билан вилоят марказида 63-метрлик байроқ ўрнатилган майдонда тантанали тадбир ташкил этилди. Тадбирни вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов кириш сўзи билан очиб берди. Қалбларни фахрга тўлдириб, Ватанимиз мадҳияси янгради. Шунингдек, Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов, шоира Замира Рўзиева, фахрийлар номидан Ўктамжон Охуновлар сўзга чиқдилар.


Миллий Гвардия аскарларининг жанговор чиқишлари, ҳарбийларимизнинг мардонавор саф ториб юришлари, оркестр ижроси, мактаб ўқувчиларининг чиқишлари тадбирга ўзгача файз киритди. 

Андижон шаҳри кўчалари бўйлаб хилпираган байроғимизнинг  автотарғиботи халқимизга янада ғурур, ифтихор бағишлади.


Маросимда кенг жамоатчилик, вилоят ҳамда шаҳар ҳокимлиги фаоллари, корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари, ҳарбийлар, келажак авлод вакиллари иштирок этдилар.



Андижон вилоят ҳокимлиги

Матбуот хизмати

www.andijan.uz

------------

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram


Киритилган вақти: 18/11/2019 13:44 Кўрилганлиги: 3999
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 69
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг