Aндижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Aбдураҳмонов Aндижон давлат университети талабалари билан учрашди.
Суҳбат очиқ ва самимий руҳда бўлиб, талабаларни чуқур билим эгаллашга, изланишга чақирди. Мулоқот давомида мамлакатимизда кутилаётган муҳим сиёсий жараён - Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашларига 22-декабрда ўтказиладиган сайловларда талабаларнинг фаол иштирок этиши ҳам муҳокама қилинди.
Талабалар хусусан, "Aндижонликлар" таржимон-волонтёрлар гуруҳи вакиллари ушбу сайловлар жараёнида хорижий экспертлар ва халқаро ташкилотлар вакилларига таржимон сифатида иштирок этиш, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши қошида "Ёшлар парламенти" тузиш каби таклифларни билдирдилар. Вилоят ҳокими ушбу таклифларни хурсандчилик билан кутиб олди ва талабаларга ўз миннатдорчилигини билдирди.
Бундан ташқари вилоятимиз ҳокими Шуҳратбек Aбдураҳмонов Aндижон давлат университети талабалар ошхонасида талабалаик даврларини эслаб навбатга туриб, ёшлар даврасида овқатланди.
Андижон вилоят ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ