Айрим ҳолларда айрим соҳа вакилларига кўпчилигимиз эътибор бермаймиз. Аммо уларнинг меҳнатидан кундалик ҳаётимизда фойдаланишни ҳам канда қилмаймиз.
Мавсум танламайдиган, машаққатли ҳунарлардан бири косибчиликдир. Йилнинг тўрт фасли борки, косибларга иш топилади. Кўпчилигимиз эътибор қаратмайдиган, янаям тўғрироғи назарга ҳам илмайдиган, ҳатто уларнинг қандай шароитда ишлаши, уларга нима кераклиги билан қизиқмайдиган ҳунармандлар-косиблар зийрак ва талабчан вилоят ҳокимининг эътиборидан четда қолмади.
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг косиблар билан учрашуви эътиборнинг яна бир ёрқин намунаси бўлди. Айтиш жоиз бўлса, бу ташриф кўпчилик мутасаддиларга мактаб вазифасини ўтади.
Бошланган ҳафтанинг илк кунида Андижон шаҳридаги Марказий дехқон бозори атрофида фаолият олиб бораётган косибларни кутилмаган учрашув ғоят тўлқинлантириб юборди.
Учрашув бошидаги косиблардаги хадик, вилоят раҳбарига нисбатан бўлган масофа самимий суҳбат давомида барҳам топди. Ҳунармандларнинг ҳар бирига иссиқ кийимлар тарқатилди.
Ана шунақа, ҳалол меҳнат қилаётган инсон борки, Андижонда ҳеч бири назардан, эътибордан четда қолмайди.
Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.