Избоскан тумани нафақат Андижон вилоятида, балки мамлакатимизда ҳам аҳоли энг зич жойлашган ҳудудлардан бири. Вилоят умумий ер майдонининг 6,6, аҳолининг 7,5 фоизи мазкур туман ҳиссасига тўғри келади. Мустақиллик туфайли туманда кенг кўламдаги ишлар рўёбга чиқарилди. Ҳозирда фаолият юритаётган 5 та қўшма ва 1012 та кичик корхона, 534 та фермер хўжалиги туб иқтисодий ислоҳотлар самарасидир. Айни кезда туманда 7 миллат вакиллари бир оила аъзоларидек, тотувлик ва ҳамжиҳатликда яшаб, самарали меҳнатлари билан мамлакатимиз равнақига муносиб улуш қўшишга интилишяпти.

Жорий йилнинг 16 декабрида мазкур туман ташкил этилганлигига 90 йил тўлмоқда. Шу муносабат билан Избоскан давлат архиви жамоаси томонидан суратли кўргазма-панно ташкил қилинди. «Избосканим, қутлуғ ёшинг муборак!» деб номланган кўргазмадан туманнинг ўтмиши ва бугуни ҳақида ҳикоя қилувчи тарихий ҳужжатлар, суратлар ўрин олган. Айниқса, мустақиллик йилларида амалга оширилган ишлар акс этган суратли лавҳалар эътиборга молик.
- Туманда кўламидаги турли тадбирларда, - дейди Избоскан давлат архивининг директори Шукуржон Мамитов, - суратли кўргазманинг сайёр намойиши ўтказилиб, томошабинларда катта қизиқиш уйғотди. Архивимизда сақланаётган тарихий ҳужжатлари асосида халқимизнинг маънавиятини юксалтиришга, дунёқарашини бойитишга хизмат қилувчи ана шундай кўргазмалар келгусида ҳам ташкил қилиш ниятидамиз.
Айни кунларда избосканлик архивчилар миллий архив фонди таркибидаги ўта муҳим ,
Manba:auz.uz