Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Андижон вилояти бошқармаси томонидан жорий йилнинг 2 майкуни Асака туманида жисмоний ва юридик шахслар билан сайёр учрашувлар ташкил этилди.
Мазкур учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрель кунги ПҚ-3680 сонли“Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда Вазирлар Махкамасининг 2016 йил 22 февраль кунги “Четэлда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини хисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томониданЎзбекистон РеспубликасиМолия вазирлиги ҳузуридаги бюжетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўлаш тартибини шунингдекуларни пенсия хисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида” ги 46-сонли қарорининг мазмун моҳияти тўғрисида фуқароларга тушунчалар берилди. Хусусан ПҚ-3680 қарорининг 14 бандида деҳқон хўжалигива 4 сотихдан кам бўлмаган томорқа ерида банд бўлган ёки ушбу участкада қора мол ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда парваришлаётган жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йилига энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробаридан миқдорида суҳурта бадали тўланган тақдирда, суғурта бадали тўланган йил меҳнат стажига киритилиши тўғрисида фуқароларга тушучалар берилди. Худди шундай учрашувлар Жалолқудуқ, Балиқчи туманларида ва Андижон шаҳрида ҳам ўтказилди.
Вилоятимизда пенсиянерларга пенсия ванафақа пулларини ўз вақтида таъминлаш мақсадида 2018 йил май ойида вилоят бўйича жами 309674 нафар пенсия ва ижтимоий нафақа олувчи фуқароларга Пенсия жамғармаси томонидан 138.9 млрд сўм маблағ 8 май куни тўлиқ молиялаштирилиб берилди.