Бош саҳифа / Янгиликлар / Асака тумани ҳокимининг телевиденияда “Ҳар бир тадбиркорга-кўмакдош, елкадош ва мададкормиз!” деган бош ғоя асосида тадбиркорларга МУРОЖААТНОМАСИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Асака тумани ҳокимининг телевиденияда “Ҳар бир тадбиркорга-кўмакдош, елкадош ва мададкормиз!” деган бош ғоя асосида тадбиркорларга МУРОЖААТНОМАСИ

Ассалому алайкум азиз Асакаликлар!

Жорий йилнинг 7 ноябрь куни муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раислигида ўтказилган видео селектор йиғилишида “Ҳар бир тадбиркорга-кўмакдош, елкадош ва мададкормиз!” деган бош ғояни илгари суриб, ушбу йўналишда аниқ вазифаларни белгилаб бердилар.

Туманда кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб - қувватлаш, мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларни жойида бартараф этиш борасида аниқ тадбирларни кўрмоқдамиз.

Ҳурматли Юртбошимиз томонидан масъул идоралар ва тадбиркорлар ўртасида доимий мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг “дардини эшитиб”, муаммоларини ҳал этиш бўйича янги тизим ўрнатиб бердилар, шунга асосан ҳар ҳафтанинг  Душанба, Сешанба ва Чоршанба кунлари “тадбиркорлик куни” деб эълон қилинди.

Ушбу “Тадбиркорлик куни” да 134 нафар тадбиркорлар ўзлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳалардаги мавжуд муаммолари бўйича мурожаатлар ўрганилиб, шундан 72 та масалалари ҳал этилди, бироқ, 22 та тадбиркорлар томонидан кўтарилган муаммолари амалдаги қонунчиликка тўғри келмаганлиги учун рад этилди, 24 та тадбиркорга жойида маъсул ташкилотлар билан биргаликда тушинтирилишлар берилди, 16 та масала ҳозирги кунда бажарилмоқда. 

Мисол учун: Туманидаги "Муножатхон Асака" ДХ томонидан Чорвачиликни ривожлантиришни ташкил этиш учун Халқбанки туман филиали томонидан 800 млн.сўм ажратиб берилди ва ушбу лойиҳани амалга ошириш учун Қозоғистон давлатидан чорва моллари олиб келинди.

Эргашобод МФЙ худудида "Sino International invest" МЧЖ ҚКга Пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун жами 23 гектар ер майдони ажратилди. Ушуб лойиҳа Хитой Халқ Республикасидан ташриф буюрган инвестор томонидан 3 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция хисобига амалга оширилмоқда. Лойиҳа 2020 йилнинг 1-чорагида тўлиқ ишга тушурилиши режалаштирилмоқда.

 

Ҳурматли тадбиркорлар!

Туман хокимлиги ва идора ташкилотлар билан биргаликда туманимизда 2019 - 2020 йилларда умумий қиймати                                504 млрд 564 млн.сўмлик инвестицияларни ўзлаштирилиши ҳисобига 56 та янги лойиҳалар Дастурини ишлаб чиққанмиз.

Ўтган 10 ой мобайнида олиб борилган тадбирлар натижасида           187 млрд 376 млн.сўм миқдоридаги инвестицияларни ўзлаштирилиши ҳисобига 34 та лойиҳалар ишга туширилишига эришдик. Натижа 664 нафар янги иш ўринлари яратилди.

Юртбошимиз топшириғига асосан жорий йилда 11 млн АҚШ доллар тўғридан-тўғри ҳорижий инвестиция жалб қилиш топшириғи берилган эди. Ҳозирда 10 ойлик якуни билан 14,9 млн АҚШ доллар ҳорижий инвестициялар жалб қилинишига эришилди.


Мисол учун: туманидаги "Асакатекстил" МЧЖ томонидан Калава ип ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш лойиҳасини амалга ошириш ҳисобига 94,8 млрд.сўм инвестициялар ўзлаштирилди ва 180 нафар янги иш ўринлари яратилди.

Ҳамда, "Олтин водий гиламлари" МЧЖ томонидан Терини қайта ишлашни ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш ҳисобига 17,5 млрд. сўм инвестициялар ўзлаштирилди ва 30 нафар янги иш ўринлари яратилди.


Шу ўринда 2019 йил якунига қадар яна 9,2 млрд. сўмлик 3 та лойиҳаларни тадбиркорлар билан биргаликда ишга туширишни олдимиз мақсад қилиб олганмиз.  

Яна бир муҳим масала, Туманда 1 та кичик саноат зонаси ташкил этилган. Бу саноат зонада 26 та тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқилган умумий қиймати 26,8 млрд. сўмлик инвестиция лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирган. Ҳозирги кунда               20 млрд 150 млн сўм инвестициялар ўзлаштириш ҳисобига 14 та лойиҳалар ишга туширилиб 99 нафар янги иш ўринлари яратилди. Қолган 4 та лойиҳа жорий йил якунида ва 8 та лойиҳалар 2020 йилда ишга тушурилиши режалаштирилган.

Азиз тумандошлар!

Шу ўринда бир муаммога тўхталиб ўтсам, хабарингиз бор туманимиз ҳудуд жихатдан бошқа туманлардан кўра анча кичик, лекин аҳолимиз сони кўп. Шунинг учун туманимиз тадбиркорлари ер олиш муаммосига жуда кўп дуч келмоқда.

Муҳтарам Президентимизнинг топшириқларига асосан ўтган йилдан бошлаб тумандаги бўш ер майдонлари “Е-Ижро” аукцион дастури орқали сотилиши йўлга қўйилди. 

Хусусан, шу кунгача ташаббускор 47 нафар фуқаролар
аукцион орқали 2,2 гектар бўш ер майдонларини сотиб олдилар. Мазкур аукционда яна 19 та (1,08 га) ер майдонлари хам сотилиш арафасида.   

Тадбиркорлик қилмоқчи бўлган ҳар бир ташаббускор ушбу дастур орқали ўзига маъқул бўш ер майдонларини бемалол сотиб олиши мумкин.

Жумладан, туманимизда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга бино - иншоотлар ва ер майдонлари ажратиб бериш бўйича аввал хусусийлаштирилган ва ҳозирда самарасиз фойдаланилаётган бино-иншоотлар тўлиқ хатловдан ўтказилди.

Ўтказилган хатловлар натижасида 144 та  бўш турган ёки самарасиз фойдаланилаётган объектларни аниқладик ва ушбу объектларнинг 130 тасига самарасиз фойдаланилаётгани сабабли таъсирчан солиқ механизми қўлланилди.

Шундан 1 та самарасиз фойдаланаётган Мехнатобод МФЙ ҳудудида жойлашга собиқ “Паррандачилик” фабрикаси судга мулк ҳуқуқини бекор қилиш юзасидан даво аризаси берилиб суд қарорига асосан туман заҳирасига олинди.

Ҳозирги кунда ушбу объект “Барака ҳамкор парранда” ҲКга             10 млрд 800 млн.сўм инвестиция киритиш шарти билан берилди. 

Шу билан бирга, 5 та бўш турган объектлар фаолиятини тиклакланди хамда 38 та объект мулкдорлари томонидан истиқболли инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилиб, бунинг натижасида 60 млрд. 150 млн.сўм миқдорида инвестициялар жалб қилиниши юзасидан тармоқ жадваллари ишлаб чиқилди ва 562 нафар янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Қадрли дўстлар!

Муҳтарам Президентимизнинг бевосита озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб бораётган одилона сиёсати туфайли туманда чорвачилик соҳасига ҳам эътибор кучайтирилди.

Тцуманда сўнгги 3 йил давомида қорамоллар бош сони
96 минг бошга ёки 106 фоизга, шундан сигирлар 26 минг бошга ёки 105 фоизга оширилди.

Шунинг ҳисобига, туманда гўшт ишлаб чиқариш
102 фоизга, сут ишлаб чиқариш 101 фоизга ортди.

Азиз юртдошлар!

Ҳом ашёни қайта ишлаш ва экспорт салоҳиятини янада ошириш имкониятлари бўйича 2018 йил давомида 262 минг. тонна мева-сабзавот етиштирилиб, (истъемолга 223 минг тонна, экспортга
39 минг тонна)
етказиб берилди. Туманимиздаги мева-сабзавот маҳсулотларни қайта ишлаш қувватлари 35 минг тоннани ташкил этиб, (етиштирилган маҳсулотларнинг 13 фоизини қайта ишланди).

Бундан ташқари, туманда йил бошида умумий сиғими
12,6 минг тонна бўлган 14 та музлаткичлар
мавжуд бўлиб, 2 та, сиғими 1,2 минг тонналик янги музлаткичлар ташкил этилди.

Бугунги кунда уларнинг умумий сони 16 тага, сиғими
13,8 минг тоннага
етказилди.

Бундан ташқари, мева - сабзавотчиликни кўпайтириш бўйича сув таъминоти оғир, адирли ер майдонларда томчилатиб суғориш жорий қилиниб, гидропоникали иссиқхоналар барпо этилди.

Шундан, туманимизда парандачилик бўйича жами сони 1,1 млн бошни ташкил этади. Шундан аҳоли ҳонадаларида 573 минг бош ва фермер ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарида 463 минг бош яъни 42,1 фоизи фермер хўжаликларда парвариш қилинмоқда.

2019 йил ўтган 10 ой мобайнида 7,3 млн дона тухум етиштирилиди.

Қадрли дўстлар!

Жорий йилнинг 9 ой якуни билан туманнинг ялпи худудий маҳсулотдаги кичик бизнеснинг улуши  фоиз, ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш туманимизда тутган ўрнини юқорига олиб чиқишлик бўйича саноат лойихалари ишлаб чиқилган.

2019 йил якуни билан ушбу кўрсаткичларда сезиларили даражада ўсиш кутилмоқда.

Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қўламли ислоҳотлар натижасида иқтисодиётимиз туб ўзгартиришлар амалга оширилмоқда. Бу борадаги ишларимиз самарасини янада ошириш мақсадида тадбиркорлар учун қулай имтиёзлар яратилмоқда.

Жумладан, хорижий инвесторнинг пул шаклидаги улуши
5 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган янгидан ташкил этилаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб 10 йил мобайнида солиқ қонунчилигида ўзгаришлар юз берган ҳолларда, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи, мол-мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ягона ижтимоий тўлов, ягона солиқ тўлови тўлашнинг мазкур корхоналар давлат рўйхатидан ўтиш санасида амал қилган меъёрлари ва қоидаларини қўллашга ҳақли эканликлари белгилаб берилди.

Тўғридан - тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган иқтисодиёт тармоқлари корхоналаридаги инвестициялар ҳажмидан келиб чиқиб фойда солиғи, мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона солиқ тўловни тўлашдан озод қилиш кўринишида солиқ имтиёзлари берилган.


Мисол учун: Тўғридан-тўғри хусусий хорижий маблағларни жалб қилинган инвестициялар ҳажми:

300 минг АҚШ долларидан 3 млн. АҚШ долларигача бўлганда – 3 йилга;

3 миллиондан 10 млн. АҚШ долларигача бўлганда – 5 йилга;

10 млн. АҚШ долларидан ортиқ бўлганда – 7 йил муддатга солиқ имтиёзларидан фойдаланиши мумкинлиги белгиланди.


Ҳурматли тадбиркорлар!

Яна шуни айтиш керакки, Мухтарам Президентимизнинг шахсан топшириқлари билан тижорат банклари тизимида тадбиркорликни ривожлантириш борасида бир нечта имтиёзлар яратилди.

Жумладан, тадбиркорлик субъектлари тижорат банкларида банк ҳисоб рақамларини очишда ҳеч қандай банк хизмати ундирилмайди ва хисоб рақамни электрон шаклда (яни банкга бормасдан) очиш имконияти яратилган.

Эндиликда тадбиркорларга мутасадди тижорат банклари томонидан 3 йил муддатгача 6 ой имтиёзли даврь билан Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаштириш ставкасида (16 фоиз) кредит маблағлари ажратилади. Бунда энг кам иш хақининг
150 баробаригача бўлган миқдорда гаров таъминотисиз, яни сектор раҳбарининг хулосасига асосан кредит олиш мумкинлиги белгиланди.

Аргосаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти сохасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармаси иштирокидаги “Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модеринизация қилиш” лойиҳаси доирасида Тадбиркорларнинг Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги лойиҳаларга 10 йил муддатгача 3 йил имтиёзли давр билан 500 минг АҚШ долларигача бўлган миқдорда кредитлар ажратилади.

Бунда кредит маблағи миллий валютада ажратилса Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаштириш ставкасида 16 фоиз, АҚШ долларида молиялашса йиллик 6 фоиз ставкада ажратилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан тижорат банкидан кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилаётган кредитларнинг 50 фоизигача (бунда 2 млрд.сўмдан ошмаган миқдорда) кафилликлар берилади.

Ушбу жамғарманинг кафилликлари барча тижорат банклари томонидан қабул қилинади. Шунингдек жамғарма томонидан
8 млрд.сўмгача ажратилаётган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисми (5 фоизи)ни компенсация тарзида қоплаб беради.

Қадрли ҳамюртлар ва ҳурматли тадбиркорлар!

Бугинги шарт-шароитлар ва яратилган имтизлардан унумли фойдаланиш шу билан бирга жонажон Ватанимиз иқтисодиётининг тарақий этишига ўз хиссангизни қўшинг!

Зеро бобокалонларимиз айтганларидек – Ишбилармон мардлик ва шижоат сохиби, азми қатъий, тадбиркор ва хушёр бир киши минг-минглаб тадбирсиз, лоқайд кишилардан абзалдир. Ҳамиша юртимиз тинч, Юртбошимиз омон бўлсин!


Киритилган вақти: 22/11/2019 16:59 Кўрилганлиги: 2869
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг