Бош саҳифа / Янгиликлар / Автобусларда йўл ҳақи энди, электрон тўлов шаклида
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Автобусларда йўл ҳақи энди, электрон тўлов шаклида

Бошқа соҳаларда бўлгани каби автомобиль транспорти тизимида хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилашга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 январдаги “Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Андижон шаҳридаги мавжуд 14 та йўналишда ҳаракатланувчи 150 та автобусда йўл ҳақини электрон транспорт тўлов карточкалар орқали тўлаш жорий этилгани йўловчилар учун катта қулайлик бўлди.

Янги лойиҳа асосида ишловчи автобусларга энг тажрибали ҳайдовчилар танлаб олинди. Касб-ҳунар коллежларини тамомлаётган 150 нафар битирувчи амалиёт даврида тайёргарлик кўриб, чиптачи вазифасида иш бошлади. Ҳар бир тўлов тўғридан тўғри хизмат кўрсатувчи корхонанинг ҳисоб рақамига тушади.

-Республикамизда биринчи бор Андижонда бу тартиб йўлга қўйилди,-дейди Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бўлим бошлиғи Абдурашид Тўлаганов.-Йўл ҳақини нақд пулсиз амалга оширилиши қатор қулайликларни яратди. Йўловчи дастлаб автобекат ёки банк муассасаларидан 15 минг сўмга карточка сотиб олади. Кейинчалик ўзининг банк пластик карточкасидан онлайин тартибида унга пул тушириб боради. Ундан икки йил муддатда республика бўйича хизмат кўрсатаётган автобусларда фойдаланилади. Энг муҳими, битта карточкадан бутун оила аъзолари фойдаланиши мумкин. Йўл ҳақи шаҳар йўналишларида бир хил белгиланган.

Карточкадан фойдаланиш тартиби жуда оддий. Чиптачи картани терминалга (валидатор) текказиб пул маблағини ечади. Тўлов амалга оширилганини тасдиқлаш мақсадида сана. вақт, йўналиш номи, автобус ва карта рақами ҳамда қолган маблағ ҳақида ҳисоботлар қайд этилган чипта(чек) берилади. Бусиз йўл ҳақи тўланмаган ҳисобланади.

Андижон шаҳри кўчаларида барпо этилаётган замонавий ойнаванд бекатларда автобусларнинг оралиқ масофасини масофадан онлайин режимида (GPS) доимий кузатиб бориш имконияти яратилгани ҳам қувонарли. Махсус монитор орқали кутаётган автобусингизни қаерда келаётгани ва бекатга етиб келиш вақтини билиш мумкин. Бу ўз ўзидан вақтингизни тежайди.

Яратилган қулайлик ҳайдовчиничалғимай, эркин ҳаракатланиш имконини берди. Чунки йўловчилар билан фақат чиптачи ишлайди. Бу айни вақтда хавфсизликни ҳам оширади.

Вилоятимиз марказида қўлланилаётган замонавий хизмат келгусида қишлоқларда хизмат кўрсатувчи автобусларда ҳам қўлланилиши кўзда тутилмоқда.






Киритилган вақти: 02/05/2017 08:26 Кўрилганлиги: 5279
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 73
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг