Бош саҳифа / Янгиликлар / Автомобилдан тез велосипедлар
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Автомобилдан тез велосипедлар

Андижон шаҳрида велосипедчилар учун йўлаклар ташкил этилади. Бу ҳақда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Юсуф Отабеков кўчасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш асносидаги йиғилишда баён этди.


Андижон шаҳрида 425 минг аҳоли истиқомат қилади. Қарийиб 40 мингга яқин автотранспорт воситалари мавжуд. Вилоят миқёсида эса 187 мингта автоулов бор. Қатновнинг кўплиги, артоф-муҳит мусаффолигини сақлаш масалаласи пиёда ёки экологик тоза транспорт воситасида ҳаракатланишни кенг тарғиб қилишни тақозо этади. Мисол учун Хитойда деярли 70 фоиз аҳоли велосипеддан фойдаланади.

Шуларни назарда тутиб Андижон шаҳридаги 7 та марказий кўчаларда велосипедчилар учун умумий 28,6 км узунликдаги йўлакчалар ташкил қилинади. Бир томонлама йўлакчаларнинг эни 2,25 метр, икки томонламала йўлакчаларники 3,25 метр бўлиши кўзда тутилган.

- Дастлабида 500 та замонавий велосипедлар олиб келиниб, 17 та прокат маскани ташкил қилинади, - дейди вилоят махсус эксплуатация монтаж бўлими бошлиғи Ойбек Зокиров. – Масканларни боғловчи ягона электрон тизим йўлга қўйилади. Айтайлик, хоҳловчилар велосипедни бир маскандан прокатга олиб, керакли манзилига қадар етиб олгач, ўша ердаги бошқа бир прокат масканига топшириб кетишлари мумкин. Тизим орқали қайси масканда қанча веплосипед мавжудлиги кузатиб борилади ва энг серқатнов йўналишлар аниқланади. Ажралиб туриши учун велойўлаклар зангори рангга бўялади.

Айтиш жоизки, жорий йилнинг февраль ойида “Андижоннома” газетасида “Икки ғилдиракли “ҳамроҳ” сарлавҳали мақола эълон қилиниб, унда аҳолиси зич Андижон шаҳри шароитида велосипедда юриш куни жорий қилиш зарурати айтилган эди. Таклиф юзасидан экология, соғлиқни сақлаш тизими ходимлари ижобий фикрлар билдиришган эди.

Марказий кўчалардаги тирбандликларни ҳисобга олсак, энди велосипедда манзилга тезроқ етиб бориш мумкин.



Киритилган вақти: 20/06/2018 19:30 Кўрилганлиги: 3648
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг