Бош саҳифа / Янгиликлар / АВТОМОБИЛЛАР УЧУН УСТКИ МАТОЛАР ЭНДИ ҲИНДИСТОН БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

АВТОМОБИЛЛАР УЧУН УСТКИ МАТОЛАР ЭНДИ ҲИНДИСТОН БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ

Андижон вилоятиҳокими бошлигидаги расмий делегациянинг иккинчи иш кунида Ҳиндистоннинг AUNDE INDIA компанияси билан 10 миллион долларлик келишувга эришилди. 


Лойиҳага кўра, вилоятимизда ушбу компания билан ҳамкорликда шу йилнинг ўзидаёқ қўшма корхона очилади.

AUNDE INDIA компанияси Мумбай шаҳрида жойлашган бўлиб,
1997 йилда ташкил этилган.  Ушбу қўшма корхона Германиянинг  “Faze Three and Aunde Achter & Ebels Gmbh” компанияси билан биргаликда автомобиллар учун устки мато (чехол) маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Бугунги кунда дунёнинг 19 мамлакатида 55 та ўз заводига эга бўлган ушбу компаниянинг асосий харидорлари қаторига General Motors, Hyundai, Maruti каби йирик автомобил ишлаб чиқарувчи корпорациялар киради.

Автомобиллар учун устки мато (чехол) маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича Ҳиндистоннинг юқори поғоналарида турувчи ушбу хорижий ҳамкорларимиз  ишлаб чиқарган маҳсулотларини ички бозордан ташқари 50дан ортиқ хорижий давлатларга экспорт қилиши билан ҳам аҳамиятлидир.  



Киритилган вақти: 16/01/2019 10:23 Кўрилганлиги: 3442
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг