Бош саҳифа / Янгиликлар / БАЙРАМ ЯРМАРКАЛАРИГА МАРҲАМАТ!
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

БАЙРАМ ЯРМАРКАЛАРИГА МАРҲАМАТ!

Мустақиллик байрамининг 28 йиллиги муносабати билан аҳоли дастурхонига сифатли ва янада арзон нархларда озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш мақсадида Андижон шаҳрининг 16 та энг гавжум ҳудудларида арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари иш бошлади. 




Вилоятдаги фермер хўжаликлари, паррандачилик фабрикалари, агрофирмалар бириктирилган мазкур ярмаркаларда гўшт, балиқ, тухум, асал, шунингдек, ўттиз олти хил қишлоқ хўжалик маҳсулотлари арзон нархларда сотилмоқда. Харидорларга кўрсатилаётган хизматлар кўламини янада кенгайтириш мақсадида жойларда турғун савдо расталари ташкил этилиб, байрамона безатилди. 
Мазкур ярмаркаларда мол гўштининг 1 килограмми учун 35 минг сўм миқдоридан нарх белгиланган бўлса, тухумнинг донасини 350 сўмдан харид қилиш мумкин. Гуручлар 7 мингдан 15 мингача, полиз маҳсулотларидан картошка 1500 сўмдан, пиёз 1200 сўм, сабзи 1600 сўм, карамни ҳар килограммини 1400 сўмдан сотиб олиш мумкин. Меваларнинг нархи ҳам бозорларга нисбатан анча арзон нархда белгиланган. Оқ узум учун 2 минг, қораси учун эса 1 500 сўм нарх қўйилган. Тарвузни килограмми 1000 сўмдан, қовунни бир килоси эса 1500 сўм қилиб белгиланган. 
Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида тўлов пластик карточкалари орқали ҳам амалга оширилмоқда. 
Ярмаркалар шу йилнинг 5 сентябрига қадар давом этади.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати


Охирги ўзгариш: 21/08/2019 11:58 Кўрилганлиги: 3216
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 146
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг