Бош саҳифа / Янгиликлар / Байрамлар ярашган юрт Андижон
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Байрамлар ярашган юрт Андижон

Икки кундан буён ана шундай шиор остида вилоятимининг барча гўшаларида кенг кўламли тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ташаббуси билан Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Мудофаа вазирликлари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият-тарғибот маркази, "Ўзбеккино" миллий агентлиги, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳамда бошқа ташкилотлар бошчилигида ташкил этилган тадбирларда таниқли ёзувчи ва шоирлар, олимлар, кино ва театр актёрлари, эстрада хонандалари, харбийлардан иборат тарғибот гурухлари жойлардаги таълим муассасалари, маданият ва санъат масканлари, корхона ва ташкилотлар, хиёбонлар, Меҳрибонлик ва мурувват уйлари, махаллалар ва харбий қисмларда учрашувлар ўтказяпти.

           

  

Уларда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг яқинда нашр этилган “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” китобида илгари сурилган ғоялар ҳаётий мисоллар асосида, оддий ва равон тилда кенг тушунтириляпти. Юртимизда, вилоятимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар самаралари, юртдошларимиз ҳаётида, онгу тафаккурида юз бераётган улкан ижобий ўзгаришлар хусусида сўз юритилаётир.

Тушдан кейин тарғибот фестивалининг давоми Андижон шаҳридаги “Баркамол авлод” стадионида гала концерт сифатида давом этди. Стадион бўйлаб озод ва обод давлатимизнинг хурлик байроғи хилпиради. Оммавий саҳналарда янграган она Ватанни, тинчликни, истиқлол имконларини мадҳ этувчи қўшиқларга барча бирдек жўр бўлди. Ёшлик, гўзаллик ва бахтли онлар ҳар бир иштирокчининг чеҳрасида ўз аксини топди. Карнай-сурнай Андижон осмони узра садо сочди.


Андижонниг санъатсевар, меҳнатсевар халқи олдида эл суйган санъаткорлари, олиму фузалолари, иқтидорли ёшлари хизматда бўлдилар.

Андижон вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шуҳратбек Абдураҳмонов сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларни энг улуғ, энг азиз айём - мамлакатимиз Мустақиллигининг 26 йиллиги билан муборакбод этди. Давлатимизнинг халқаро майдонда эгаллаган мустаҳкам ўрни, Ҳаракатлар стратегиясининг қабул қилинганлиги, халқ билан мулоқотнинг янги механизмлари ишлаб чиқилганлиги инсон манфаатлари ҳар нарсадан улуғ деган ғоянинг ёрқин ифодаси бўлганлиги алоҳида эътироф этилди.

Учрашувлар давомида ёшлар она Ватанимизда ҳукм сураётган тинчлик-осудаликка, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларига қўшаётган ҳиссалари ҳақида завқ-шавқ билан гапирмоқдалар. Навқирон авлодни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларнинг онги ва қалбини турли мафкуравий-маънавий таҳдидлардан ҳимоя қилиш давримизнинг энг муҳим вазифаларидандир.

Ҳабибулло Солиев, Андижон қишлоқ хўжалиги институти талабаси:

Кечаги кунга фахр, бугунги кунга ифтихор, эртанги кунга юксак ишонч билан яшайдиган Ўзбекистон ёшлари яратиб берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб самарали натижаларга эришмоқдалар. Жаннатмакон юртимизнинг буюк келажаги бўлган биз йигит-қизлар бугунги фестивалдан руҳланиб, эртанги кунга янада ишонч, янада улкан мақсадларни қўйиб, маррани баланд оламиз, албатта.



Киритилган вақти: 30/06/2017 09:08 Кўрилганлиги: 4993
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг