Бош саҳифа / Янгиликлар / БАЙРАМОЛДИ САВДО ЯРМАРКАЛАРИДА МАҲСУЛОТЛАРНИНГ УЗЛУКСИЗЛИГИ ТАЪМИНЛАНАДИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

БАЙРАМОЛДИ САВДО ЯРМАРКАЛАРИДА МАҲСУЛОТЛАРНИНГ УЗЛУКСИЗЛИГИ ТАЪМИНЛАНАДИ

Байрам шукуҳи кезиб юрган айни кунларда кўрсатилаётган хизмат сифатини янада юксалтириш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини аҳолига нисбатан арзон нархларда етказиб бериш мақсадида Андижон шаҳрининг сергавжум ҳудудларида анъанавий қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркалари иш бошлади.  Ушбу ярмаркалар шаҳарнинг  16 та ҳудуди ҳамда барча шаҳар-туманларнинг марказларида 2018 йилнинг 10 декабридан 2019 йилнинг 3 январигача ўтказилиши белгиланган бўлиб, 30 турдан ортиқ қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари арзон нархларда сотилиши белгиланган ва маҳсулотларнинг узлуксизлигини таъминлаш учун  таъминотчи корхоналар, агрофирма ва фермер хўжаликлари бириктирилган. 














Вилоят ҳокими  Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги ташкил этилган ярмаркаларнинг очилишида шахсан иштирок этиб, аҳоли учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда ярмаркалардаги маҳсулотларнинг сифати билан танишди. Ҳар бир очилиш маросимларида халқ вакиллари билан учрашиб, уларнинг кайфиятлари билан  қизиқди. Жойларда ташкил этилган байрамона куй-қўшиқлар, болажонларнинг чиқишларию Қорбобо ва Қорқизларнинг совғалари йиғилганларга кўтаринки кайфият бахш этди.

Харидорларга кўрсатилаётган хизматлар кўламини янада кенгайтириш мақсадида жойларда турғун савдо расталарида ташкил этилиб, байрамона безатилди.  Вилоятимиз  деҳқон ҳамда фермерлари етиштирган сархил  маҳсулотлар – мева-сабзавот, чорва ва балиқ маҳсулотлари сотувга қўйилди.  Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида тўловни пластик карточкалари орқали амалга ошириш таъминланди.   

                                                      

                  

                Вилоят ҳокимлиги  

  Матубот хизмати бўлими


Киритилган вақти: 10/12/2018 17:38 Кўрилганлиги: 3209
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг