Бош саҳифа / Янгиликлар / «Баркамол авлод – 2017»: Жиззахдан ёруғ юз билан
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

«Баркамол авлод – 2017»: Жиззахдан ёруғ юз билан

Жиззах шаҳрида якунланган «Баркамол авлод – 2017» спорт ўйинлари республика босқичи муросасиз беллашувларга бой бўлди.

Ватанимиз келажаги бўлган ёш авлодни она юртга муҳаббат, киндик қони томган тупроққа садоқат руҳида тарбиялаш, соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган мазкур тизимнинг нуфузи йилдан-йилга ошиб бораётир. Спортнинг 17 тури – баскетбол, волейбол, футбол, қўл тўпи, шахмат, оғир атлетика, бокс, дзюдо, таэквондо, эркин кураш, юнон-рум кураши, сузиш, енгил атлетика, теннис, стол тенниси, бадминтон ва бадиий гимнастика бўйича беллашувларда лицей ва коллежнинг 898 ўқувчиси иштирок этди. Спортчилар 193 олтин, 193 кумуш ва 214 бронза медали учун баҳс олиб бордилар.



Ўтган якшанба куни оқшомда Андижон темир йўли вогзалига махсус покзд келиб тўхтади. Вагонлардан чеҳраларидан қувонч чақнаб турган спорт кийимидаги йигит-қизлар тушдилар. Уларни жамоатчилик вакиллари, ота-оналари, спорт муҳлислари байроқлар, шиорлар, гулдасталар, шоду-ҳуррамлик билан кутиб олдилар.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Серобиддин Исмоилов “Баркамол авлод-2017” спорт ўйинлари республика босқичида Тошкент шаҳри вакилларидан сўнг фаҳрли иккинчи ўринни эгаллаган, Андижонга 12-олтин, 34-кумуш, 19-бронза медаллари билан қайтган ёшларни вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов, 3 миллиондан зиёд аҳоли номидан қизғин муборакбод қилди.



-Сиз чинданда ваъдасига вафодор қаҳрамонларсиз,- деди у.-Нуфузли мусобақаларда эришилган ғалаба вилоятимиз иқтисодий-ижтимоий ҳаётидаги улкан мувоффақиятларнинг маҳсулидир.

Бир неча кун мобайнида қизғин давом этган беллашувларда умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаган вилоятимиз жамоасига Президент совғаси – "Damas" автомобили топширилди.

Андижон олимпия захиралари коллежининг директор ўринбосари Элдор Алибеков биз билан суҳбатда шундай деди:

-Умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаб, юртбошимиз томонидан совға этилган "Damas" автомобили билан мукофатланганимизга Жиззаҳга борган борган ҳар бир спортчи, ҳар бир мураббийнинг хиссаси бор. –Айниқса жамоавий мусобақаларда ғолиб чиққан стол тенниси, совриндор бўлган бокс, бадбинтон, волейбол, сузиш бўйича вакилларимиз салмоқли улуш қўшдилар.

– Спорт ва дўстлик байрами – «Баркамол авлод –2017» беллашувлари рекордлар ва унутилмас воқеаларга бой бўлди, – дейди катта теннис бўйича жамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллаган ёшларимиз мураббийи Алберт Шириев. – Шогирдларимдан Қутбиддин Тешабоев, Озўда Аҳмадалиева барча рақиблари устидан ютуққа эришиб, олтин медалларни қўлга киритдилар.

Андижонга ёруғ юз билан қайтган спортчи ёларимиз ва уларнинг мураббийлари вилоятимиз марказида қад ростлаган “Узбечка” кафе-ресторанига таклиф этилди. Тўкин дастурхон атрофида шоду-ҳуррамлик бўлди. Таниқли санъаткорлар концерт дастури намойиш этилди.



Киритилган вақти: 29/05/2017 11:45 Кўрилганлиги: 5049
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 85
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг