Бош саҳифа / Янгиликлар / МЕҲНАТГА МУНОСИБ РАҒБАТ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

МЕҲНАТГА МУНОСИБ РАҒБАТ

Бугунги “Қишлоқ хўжалиги ҳодимлари” куни байрами мамлакатимизда кенгнишонланадиган барча байрамлар ичида кўтаринки кайфиятда нишонланадиган шодлик байрамларидан бири ҳисобланади.

        Жорий йилда вилоятда соҳанинг барча тармоқларида улкан натижалар қўлга киритилди. Давлат омборларига пахта, пилла, дон етиштириш шартномавий режалари ортиғи билан бажарилди, белгиланган режага нисбатан қарийб 40 минг тоннадан ортиқ буғдой, 20 минг тонна пахта, 400 тоннадан ортиқ пилла топширилганлиги эришилган натижаларни исботлаб турибди.

Муҳтарам Президентимиз, Ҳукуматимиз томонидан соҳага юксак эътибор қаратилиб, маҳсулот етиштиришда яратиб берилаётган имкониятлар ва имтиёзлар очиқ айтаман, дунёнинг бошқа мамлакатларида мавжуд эмас.

        Пахтачиликда Қўрғонтепа, Жалақудуқ, Улуғнор, Пахтаобод, Олтинкўл туманларида кўп йиллик таҳлилларга кўра энг юқори кўрсаткичларга эришилди. Биргина, шимолий туман ҳисобланган Қўрғонтепа тумани пахтакорларининг давлатга режага қўшимча қарийб 5 минг тоннага яқин пахта хом-ашёси етказиб берганлиги юқоридаги фикрларимизнинг ёрқин исботидир.




Муҳтарам Президентимизнинг табригида Қўрғонтепа, Жалақудуқ ва Пахтаобод туманларининг тилга олинганлиги бу туманларда пахта етиштиришда улкан натижаларга эришилганлигининг натижаси, албатта.

        Пахтачилик тармоғида кластер тизимининг шаклланганлиги олиб борилаётган ислоҳотларнинг одилона эканлигини кўрсатиб турибди.

Қўрғонтепа туманидаги “Хантекс” МЧЖ томонидан пахтачиликда амалга оширган ишлари ҳисобига ҳосилдорликнинг кескин ошганлиги, маҳсулот ҳажми кўпайганлиги, шунингдек, соҳада меҳнат қилаётганларнинг моддий фаровонлиги ошиб бораётганлигини кўрсатиб турибди.

        Яна бир қувончли хабар, Республикада фаолият олиб бораётган пахта-тўқимачилик кластер корхоналари ичида “Хантекс” МЧЖ замонавий инновация ғоялари, инвестицион лойиҳалар асосида иш ташкил этиш, пахтачилик, ғаллачилик ва бошқа қишлоқ хўжалиги тармоқлари асосида янги технологиялар жалб қилиш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, тўқимачлик корхоналарини ишга тушириш, пировард натижада энг кўп янги иш ўринлари яратиш бўйича мамлакатда биринчи ўринни олди.

Бу ҳам байрам арафасида вилоят кўрсаткичларининг юқори кўрсаткичларга эришилганлигига исботдир.





Шунингдек, Шаҳрихон, Жалақудуқ, Бўз, Избоскан туманида фаолият олиб бораётган пахта-тўқимачилик кластерлари фаолияти таҳсинга лойиқ бўлди.

        Бундан ташқари, Ҳукуматимизнинг кластер тизими ўзини оқлаганлиги сабабли янги йилдан 100 фоиз кластер тизимига ўтиш мақсадга мувофиқ деб топилди.

        Ғаллачиликда ҳам жорий йил натижалари яқин ўтган йиллар ичида бўлмаган эди десам муболаға бўлмайди.

        Белгиланган 263 минг тонна ўрнига қарийб 300 минг тоннадан ортиқ дон топширилди, ҳар гектар ердан олинаётган ҳосилдорлик олди фермерларда ўртача 70 центнердан ошиб кетди. Энг асосийси, ғаллачиликда фермерларнинг ўзига жорий йилда қарийб 200 минг тонна дон ортиб қолганлиги моддий фаровонлик сари интилаётган деҳқонларимизнинг умидларини оширди.

        Пиллачиликда биринчи маротаба 4 марта ипак қурти парвариш қилиниши ҳисобига йиллик тайёрланган пилла хом ашёси 2 минг 650 тонна ўрнига жами 3 минг

60 тоннани ташкил қилди. Биринчи-иккинчи парваришда ҳар қути ипак қуртидан ўртача 57 кг. дан пилла етиштирилди.




Пиллачиликда ҳам, ғаллачиликда ҳам, қолаверса чорвачилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик соҳаларида ҳам кластер тизимига ўтиш ўзининг ижобий натижаларини кўрсатмоқда. Шундан келиб чиқиб,

2020 йилда 6 та мева-сабзавотчилик, 14 та ғаллачилик кластерлари фаолияти йўлга қўйилади, қолган 4 та туманда пахтачилик кластерлари фаолият бошлайди, 6 та туманларда чорвачилик кооперациялари фаолияти йўлга қўйилади.

        Қишлоқ хўжалигида кейинги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлардан энг муҳими экин майдонларида сув ресурсларини тежайдиган замонавий технологияларни жорий қилиш натижалар омили бўлиб хизмат қилмоқда.

        Жумладан, 2019 йилда вилоятда қарийб 14 минг гектар майдонларда томчилатиб суғориш технологиялари жорий қилинди. Илгари фақат боғ ва узумзорлар, сабзавот майдонларида ташкил қилинган бўлса, жорий йилда пахта ва ғалла майдонларида ҳам жорий этилди.

        Қувонарлиси шундаки, Қўрғонтепа туманида 80 гектар майдонда томчилатиб суғориш жорий қилинганлиги ҳисобига ҳар гектар ердан олинган пахта ҳосилдорлиги ўртача 70 центнердан ошиб кетди.

Шундан келиб чиқиб, 2020 йилда яна 10 минг гектардан ортиқ экин майдонларида томчилатиб суғориш технологияси жорий қилиниши белгиланган.



Хабарларингиз бор, октябрь ойида муҳтарам Президентимининг алоҳида фармони билан қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 10 йиллик Стратегияси ишлаб чиқилди.

        Ушбу Стратегия билан деҳқончиликда кўп йиллик натижалар, таҳлиллар ҳамда соҳа мутахассисларининг кенг муҳокамалари асосида 2030 йилгача бўлган энг муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Бугунги байрам муносабати билан ҳар қанча мақтов, ҳар қанча ижобий фикрлар айтилса ярашади. Юқоридагилар исботи тариқасида байрам муносабати билан бир гуруҳ соҳа фидоийлари вилоят ҳоимининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик соғлари билан тақдирландилар.





Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ



Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram


Киритилган вақти: 08/12/2019 18:42 Кўрилганлиги: 3160
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг