Бош саҳифа / Янгиликлар / БЕПУЛ КУТУБХОНА ОЧИЛДИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

БЕПУЛ КУТУБХОНА ОЧИЛДИ

Андижон шаҳрида Бобур номли вилоят драма театри олдидаги фаввора ёнида янги шаклдаги биринчи

бепул кутубхона пайдо бўлди

Мазкур ташаббусни илгари сурган вилоят ҳокими намуна сифатида шахсий жамғармасидан 200 та китоб совға қилди. Китоблар махсус тайёрланган жавонга жойлаштирилди.

У эрталаб 8.00 дан кеч соат 21.00 га қадар очиқ туради. Хоҳловчилар китобларни шу ернинг ўзида ўқишлари ёки уйларига олиб кетиб, сўнгра қайтаришлари мумкин.




Мақсад -эзгуликнинг бир кўриниши, одамларни китоб ўқишга қизиқтириш, қолаверса, хонадонларда, ташкилот ва муассасаларнинг китоб жавонларида ўз ўқувчисини кутиб ётган асарлардан бошқаларни ҳам баҳраманд қилиш, зиё улашишдир. Тез орада вилоят бўйича бу каби бепул кутубхоналар сони 500 тага етказилади.

Дастлабки 3 соатда 30 га яқин китоб ўқувчилар томонидан танлаб олинди. Энг ёш китобсевар 4-синф ўқувчиси 10 ёшли Маъмурахон Зокирова бўлди.



Албатта, ишонч асосига қурилган китоб улашиш тартиби андижонликларда уни кўнгилли равишда жойига олиб келиб қайтариш одатини шакллантиради, деган умиддамиз.



Охирги ўзгариш: 05/09/2018 13:14 Кўрилганлиги: 4176
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг