Мазкур ҳудуд 149 гектардан зиёд. Аҳоли ҳовли-жойлари учун 79 гектар майдон ажратилган. 54 гектарида нотураржой объектлари барпо этилмоқда. Салкам 17 гектар майдонни катта ва ички кўчалар ташкил этади. Ҳозир2 сотихли 685 та уйнинг қурилишига 90 та қурилиш ташкилоти сафарбар қилинган.
Қад ростлаётган савдо дўконлари, гўзаллик салони, новвойхона ва бошқа зарур объектларда қурувчиларнинг қўли қўлига тегмайди. Дастлабки уйларда қурилиш ишлари якунига етказилмоқда. Ҳозир том ёпиш, сувоқ қилиш ва пол қўйиш ишлари тугаб, ички электр тармоқларини монтаж қилиш ҳамда пардозлаш ишлари бажарилмоқда.
– Ҳудуддаги 10 та уйнинг пойдеворини қўйдик, - дейди"Хон" масъулияти чекланган жамияти ходими Баҳромиддин Самидинов. – Биноларни яқин кунларда ўз эгаларига топширишни кўзлаяпмиз.
Вилоят автомобиль йўлларидан фойдаланиш бошбошқармаси тасарруфидаги "Вилоят кўкалам" корхонаси ишчилари томонидан ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилгач, янги маҳалланинг таровати янада файзли, кўркам кўринишга эга бўлди.