Бош саҳифа / Янгиликлар / БИРИНЧИ ЧОРАКДА АНДИЖОН ТУМАНИДАГИ 77 ТА МАҲАЛЛАНИНГ 53 ТАСИДА ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛМАДИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

БИРИНЧИ ЧОРАКДА АНДИЖОН ТУМАНИДАГИ 77 ТА МАҲАЛЛАНИНГ 53 ТАСИДА ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛМАДИ

Андижонтуманида жорий йилнинг биринчи чораги давомида олиб борилган профилактик ишлар натижасида жиноятлар сони ўтган йилгига нисбатан 55 тадан 33 тага, яъни 40 фоизга камайган.Шунингдек, 77 маҳалланинг 53 тасида умуман жиноятлар содир этилмаган. Бу ҳақда туман ички ишлар бўлими хабар бермоқда.

Бўлим бошлиғи, майор Жасурбек Худойбердиевнинг маълум қилишича, Президентимизнинг Ички ишлар органлари фаолиятига доир Фармон ва қарорлари ҳамда қабул қилинаётган қатор қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида хокимият, ҳуқуқ-тартибот ҳамда кенг жамоатчилик билан хамкорликда бир қатор чора тадбирлар амалга оширилмоқда.

Мисол учун ҳудудда жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишини барвақт олдини олиш ва криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш мақсадида ички ишлар бўлими ходимлари, профилактика инспектори ёрдамчилари ҳамда жамоатчилик вакилларидан иборат 12 та тунги гурухлар ташкил этиган бўлиб, уларнинг ҳар бирига жамоатчилик асосида 12 та “Дамас” автомашиналари жалб этилган.

Тунги хизмат ҳар куни соат 19.00дан бошланиб, тонг отгунига қадар давом этмоқда. Ушбу вақтда жалб этилган гурухлар бўлимда хизмат олди йўриқномасидан ўтиб, туманнинг криминоген вазиятидан келиб чиққан холда ҳудудларга бўлиниб хизмат ўташлари бўйича тегишли кўрсатма ва топшириқларни олишмоқда.

Хизмат давомида гурух аъзолари хизмат жойларига бориб, ўзларига бириктирилган ҳудудда кўнгилочар масканлар ва бошқа объектларни беркитиш вақтларига амал қилишлари бўйича тушунтириш ишларини олиб бормоқдалар. Шунингдек, ҳудудларда бемақсад юрган ва ўзини шубхали тутган шахсларни яқин ўртадаги милиция таянч пунктлари ва ички ишлар бўлинмаларига таклиф қилган холда уларнинг шахсига ойдинлик киритилиб, профилактик суҳбатлар ўтказилиб келинмоқда.

Бундан ташқари, гурухлар томонидан туман ҳудудидаги 77 та Жамоатчилик назорати масканларининг фаолиятини тўлиқ йўлга қўйилиши таъминланиб, барча таълим муассасалар ҳамда бошқа объектларнинг тунги вақтлардаги масъул шахслари хушёрлиги холатлари ўрганилиб, улар билан профилактик огохлантириш ишлари олиб борилмоқда.


Киритилган вақти: 06/05/2019 19:52 Кўрилганлиги: 3206
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг