Бош саҳифа / Янгиликлар / Биринчи Президентимиз хотираси қалбимизда, юрагимизда
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Биринчи Президентимиз хотираси қалбимизда, юрагимизда

Муборак рамазон кунларида бу оламдан ўтганларни хотирлаш, ҳурмат бажо келтириш савобли амаллардандир.

Бутун Ўзбекистонда бўлганидек вилоятимизда ҳам мустақил мамлакатимиз асосчиси, мард, матонатли, буюк давлат арбоби, маърифатпарвар, доно сиёсатчи Ислом Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишлаб дастурхон ёзилди. «Тошкент премим» саройининг тўрида Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг оппоқ очилган атиргулларга бурканган портрети олдида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, Ўзбекистон Қаҳрамонлари, Содиқжон Абдурасулов, Шукуржон Маматқулов, Камолдин Ғопиров, Ҳасанбой Қосимов, фаоллар, зиёлилар, меҳнат фахрийлари бир дақиқа сукут сақлаб, бош эгиб ҳурмат бажо келтирдилар.



Мунгли миллий мусиқа кўнгилларга дардкаш, айрилиқнинг оғир мусибатини солиб қалбларни титратди.

Биринчи Президентимизнинг амалга оширган кенг кўламдаги ибратли ишлари, донишмандона айтган ҳаётий ҳикматлари, Ўзбекистондек Ватанга, халқимизга бўлган меҳр-муҳаббати, садоқати, қатъияти, мушкул пайтда тўғри йўлни танлай билиши, ёруғ кунларга ишончи кўнглимизга таскиндек. Кенг монитор экранида унинг Андижонга ташрифи чоғида ҳамюртларимиз билан қадрдонлардек кўришгани ёшларни меҳр билан бағрига босгани, кўпни кўрган оқсоқоллар, ҳарбий хизматчилар, спортчилар, корхоналар ишчилари билан учрашув лаҳзалари халқимизга қанчалар меҳрибон, ғамхўрлигини, фидойилигини намоён этди.

Тинч ва фаровон ҳаётимизнинг жонкуяри халқимизнинг софдил, содиқ фарзанди ва Улуғ Йўлбошчисининг хотираси қалбимизда абадий яшайди. Буюк ишларга руҳлантиради.

Ўзбекистон - келажаги буюк давлат - эзгу мақсади асосида бошланган хайрли ишлар давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев бошчилигида кучли, халқчил ижтимоий сиёсат билан изчил давом эттирилмоқда. Жумладан, вилоятимизда кенг қамровли ишлар амалга оширилаётир. Давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга ташрифи давомида улуғ алломаларга ҳурмат, эҳтиром, аҳолининг турмуш тарзи, тиббий хизматни яхшилаш, ёшлар тарбияси, томорқалардан самарали фойдаланиш, янги лойиҳаларни рўёбга чиқариш ва тадбиркорликка кенг йўл бериш масалалари диққат марказида бўлди.

- Куни кеча «Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш - давр талаби» мавзусидаги республика илмий-амалий анжуманида билдирилган фикр-мулоҳазалар ҳар биримизни янада жонсараклик билан ҳаракат қилишга чоғлантирди, - деди тадбир иштирокчиси Абдулахад қори Тожибоев. - Ёшларда соғлом фикрни мустаҳкам шакллантириш, ислом динимизга мутлақо ёт ғоялардан асраш, уларни Ватанга, халқимизга садоқатли қилиб тарбиялаш долзарб вазифалардандир.

Бу йўналишда ҳам Биринчи Президентимиз жуда тўғри, жўяли фикрлар баён этиб ҳушёрликка чорлаган.

Юрт келажаги бўлган ёшларни улуғ аждодларимизга муносиб, илм-маърифатга, эзгу ишларга қодир қилиб тарбиялаш асосий муддаолигини дилдан ҳис қилдим.

Аҳмадилло Солиев.


Охирги ўзгариш: 17/06/2017 08:58 Кўрилганлиги: 4239
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг