Бош саҳифа / Янгиликлар / БИЗНЕС-ОМБУДСМАН – ТАДБИРКОР ҲИМОЯЧИСИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

БИЗНЕС-ОМБУДСМАН – ТАДБИРКОР ҲИМОЯЧИСИ

Мамлакатимизда бизнесни янада қўллаб-қуватлаш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантириш ва яратилаётган шароитларни кенгайтириш орқали улар фаолиятига аралашишлар кескин камайтирилди. 

 Бу борада, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонунуий манфаатларини ҳимоя қилиш, жумладан бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, уларнинг муаммоларини аниқлаш ва бартараф этишнинг тезкор чораларини кўриш, ноқонуний текширишларни олдини олиш мақсадида Бизнес-омбудсман институти самарали фаолият юритмоқда.

 Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили институтини таъсис этиш тўғрисида” ги ПФ-5037-сонли Фармони билан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили институти, яъни Бизнес-омбудсман ташкил этилди.

Хусусан, Бизнес-омбудсман ўз фаолиятида давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширади, тадбиркорлик субъектларининг фаолияти текширилаётганда уларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари ва талабларининг амалда рўёбга чиқарилаётганлигини ўрганади. 

Шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларига риоя этилишига доир қонун ҳужжатларининг бузилишига йўл қўйилмаслиги тўғрисида давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларга огоҳлантиришлар, бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритади, маъмурий жавобгарликни келтириб чиқарадиган қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузади.

Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини кўзлаб аризалар, даъволар ва шикоятлар билан судларга мурожаат қилади, ушбу мурожаатларни қилишда давлат божи тўланмайди.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги “Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-5690-сонли Фармонига асосан, Бизнес-омбудсманнинг ҳудудларда, жумладан Андижон вилоятида ҳам фаолият кўрсатувчи ходимлари фаолияти ташкил этилди.

Бугунги кунда, Бизнес-омбудсманнинг Андижон вилоятида фаолият кўрсатувчи ходимларига тадбиркорлардан жами 104 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 94 таси қаноатлантирилган ва ҳуқуқий тушунтириш берилган (қолган 10 та мурожаатлар ижро жараёнида). 

Тадбиркорлик субъектларида ўтказилаётган текширишларнинг қонунийлигини таъминлаш борасида таҳлиллар ва ўрганишлар олиб борилмоқда, аниқланган хато ва камчиликлар юзасидан Вакил томонидан вазирлик ва идоралар раҳбарларига бажарилиши мажбурий бўлган 5 та тақдимномалар киритилиб, нотўғри қабул қилинган 124 та қарорлар бекор қилинди, назорат қилувчи органларнинг 2 нафар мансабдор шахсларига маъмурий ва 38 нафар ходимларига нисбатан интизомий чоралар кўрилиши таъминланди.

Вилоятнинг ҳудудларидаги тадбиркорлик субъектлари ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар томонидан риоя этилмаслиги юзасидан Бизнес-омбудсманнинг Андижон вилоятида фаолият кўрсатувчи ходимларига қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин:

Андижон вилояти Андижон шаҳри, Миллий тикланиш кўчаси 24-уй. (мўлжал: Андижони вилояти Халқ қабулхонаси биноси).

Телефон: 71-202-08-83. Бизнес-омбудсманнинг Андижон вилоятида  фаолият кўрсатувчи бош инспектор М.Хошимов

Бизнес-омбудсманнинг Андижон вилоятида фаолият кўрсатувчи ходимлари Тадбиркорларнинг ривожланиш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича барча зарур бўлган қонуний чораларни кўради.


Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram


Охирги ўзгариш: 15/01/2020 15:34 Кўрилганлиги: 3148
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 86
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг