Чоп этиш версияси
Юклаб олиш (pdf)
Бокс: Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧда иштирок этиш учун Германияга учиб кетди
Терма жамоа таркибида жаҳон чемпионатида иштирок этадиган 10 нафар асосий боксчилар билан бирга, иккинчи рақамли таркиб ҳам Германияга жўнаб кетган.
Шунингдек, Рио Олимпиадаси олдидан Ўзбекистон терма жамоасининг иккинчи рақамли боксчилари асосий таркиб билан Бразилиядаги йиғинларда тажриба тўплаш мақсадида иштирок этишгандилар.
Эслатиб ўтамиз, Гамбург шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати 25 август куни бошланади. Ўзбекистондан борган боксчилар бу вақт давомида Германияда тайёргарликнинг сўнгги босқичини ўтказишади.
ЖЧда қуйидаги боксчилар Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишади:
Ҳасанбой Дўсматов
Жасурбек Латипов
Муроджон Аҳмадалиев
Элнур Абдураимов
Иқболжон Холдоров
Шаҳрам Ғиёсов
Исроил Мадримов
Бектемир Мелиқўзиев
Санжар Турсунов
Баҳодир Жалолов
Акмалхон Эшонхонов
манбаа: Qalampir.uz
Киритилган вақти: 07/08/2017 15:47 Кўрилганлиги: 3998